Москва шаҳри ва вилоятида ишлашни хоҳловчилар учун ўзбек тилида веб-сайт очилди
Веб-сайт иш излаётганлар ёки ишчи излаётганларга кўмак бериш учун ишга туширилган.
Москва шаҳрининг Кўп функцияли миграция маркази (КММ) Россия пойтахти ва Москва вилоятида ишлашни хоҳловчилар ва иш берувчилар учун махсус веб-сайтни ишга туширди. Веб-сайт рус, ўзбек ва тожик тилларида фаолият юритади.
«КММ Россия ва бошқа давлатлар ўртасидаги миграция муносабатларини ривожлантириш доирасида кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Унинг фаолияти хорижий фуқароларнинг юқори сифатли, тезкор ва ҳуқуқий интеграциясини ривожлантиришга, уларнинг Москва ва шу номдаги минтақа иқтисодиётига қўшадиган ҳиссасини оширишга ёрдам беради», дейилади Москва иқтисодий департаменти хабарида.
Миграция маркази Ўзбекистон ва Тожикистонда ҳам ўз ваколатхонасини очган, шунингдек, мобил иловани ишга туширган бўлиб, унинг ёрдамида мигрантлар ўзи учун қулай бўлган вақтда марказга бориш учун олдиндан рўйхатдан ўтиши, меҳнат патентини олиш хизмати учун ҳақ тўлаши, ойлик тўловлар тарихини смартфонда сақлаши мумкин.
Мавзуга оид
12:07
Ўзбекистон ва Россия Каспий денгизи орқали янги йўналишлардан фойдаланмоқчи
21:03 / 19.11.2024
Россияда доллар йил бошидан бери биринчи марта 100 рублдан ошди
18:44 / 19.11.2024
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:48 / 19.11.2024