Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Германиянинг экология соҳасидаги тажрибасидан фойдаланишни бошлайди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги парламент давлат котиби Нилс Аннен билан учрашди.
Фото: Dunyo
Суҳбат чоғида турли соҳалардаги икки томонлама муносабатлар бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Кўп қиррали муносабатларни мустаҳкамлашдан икки мамлакат манфаатдорлиги таъкидланди.
Ўзбекистон ва Германия қонун чиқарувчи органлари фаолиятини фаоллаштириш мақсадида тажриба ва илғор амалиёт алмашуви муҳимлиги қайд этилди. Бундестагнинг “Германия – Марказий Осиё” ва Олий Мажлис палаталарининг Бундестаг билан ҳамкорлик бўйича депутатлик гуруҳлари фаолиятига юксак баҳо берилди.
Иқтисодий дипломатияни фаол ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистонга Европа Иттифоқининг GSP+ бенефициар мақоми берилиши мамлакатлар ўртасидаги савдо айланмасини диверсификация қилишда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.
Германиянинг экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим соҳасидаги тажрибаси ҳисобга олиниб, бу борадаги алоқаларни чуқурлаштириш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
15:10 / 07.02.2026
Украина — Германиядан қурол-яроғ олаётган энг муҳим қабул қилувчи давлат
10:30 / 07.02.2026
Германияда Россиянинг НАТО ҳудудига бостириб кириши сценарийcи моделлаштирилди
16:09 / 05.02.2026
Германия махсус хизмати: РФнинг ҳарбий харажатлари эълон қилинганидан 66 фоизга юқори
12:26 / 05.02.2026