Сенатнинг ўттиз бешинчи ялпи мажлисида “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун кўриб чиқилди

Нималар ўзгармоқда?

Қонун билан вафот этган фуқаронинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия таъминотига нисбатан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномани беришда давлат божини тўлашдан озод қилинмоқда.  

Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов бу йўналишда давлат божи камайтирилиши бюджетга тушумларини камайтирмайдими деган саволга жавоб берди.  

Унинг таъкидлашича, айрим давлат божларини камайтириш, бекор қилиш ёки оптималлаштириш маъмурчиликни енгиллаштиради.  

“Чунки битта операция учун битта бож белгиланган бўлади. Божлар камайтирилгандан кейин операциялар ошади, ҳисоб-китоб қилдик. Олдин ишончнома билан расмийлаштириб юрган бўлса, энди олди-сотдига ўтади ва ҳоказо шу орқали йўқотишларни қоплаймиз деб ўйладик. Лекин дастлабки ҳисоб-китоблар бўйича қарийб 100 млрд маблағ аҳолининг ёнида қолади”, –  деди Султонов. 

Бундан ташқари, гаров, ипотека ва лизинг шартномаларини, қарз шартномаларини ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун табақалашган давлат божи ставкалари бирхиллаштирилиб, ягона ставка миқдорида белгиланган;  

Адлия вазири  Акбар Тошқулов автотранспорт воситаларини расмийлаштиришда  12 хил тоифага бўлиб двигателининг кучи ва ишлаб чиқариш вақтига қараб давлат божлари 3 млн сўмгача бўлганини айтди.

“Натижада фуқароларимиз буни айланиб ўтиш йўли сифатида ишончномалар расмийлаштиришга ўтишган. Охирги йилларда бу ишончномалар сони кўпайиб кетди. Биринчи навбатда йўл жамғармасига ўтказиладиган маблағни камайтирганимиздан кейин ишончномалар камайди. Ноқулайлиги эртага мулк ҳуқуқи ишончнома берувчида сақланиб қолади. Ҳар хил ҳолат бўлди, фуқаролар қийинчиликка дуч келарди. Унификация қилишимиз натижасида бир хил сумма ундирилади. Бунинг натижасида 68 млрд сўм маблағ фуқароларнинг ёнида қоладиган бўлди”, — деди вазир.  

Бошқа ўзгаришлар: 

– Қонун билан автомототранспорт воситаларини бошқаришга ва тасарруф қилишга оид ишончномалар, шунингдек, автомототранспорт воситаларидан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун қариндошлиги бўлмаган бошқа шахслардан ундириладиган давлат божи миқдори