Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи - мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни фаоллаштиришда янги босқич» – Оливер Бешт
Ўзбекистон-Франция бизнес-форуми очилишида Франция cавдо вазири-делегати, Ўзбекистон-Франция ишбилармонлар кенгаши раиси Оливер Бешт сўзга чиқди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Оливер Бешт Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи икки томонлама муносабатлар фаоллашгани янги белгиси эканини, мамлакат иқтисодиёти юксалишида ишбилармон доиралар ўрни муҳимлигини таъкидлади.
«Иқтисодий ўсишда бизнес алоҳида ўрин тутади, шунинг учун ҳам ишбилармон доиралар ўртасидаги тўғридан тўғри алоқаларни фаоллаштириш олий даражадаги муҳокамалар кун тартибидаги энг муҳим масалалардан биридир.
Бу мамлакатларимиз ўртасидаги иқтисодий мулоқотни ривожлантиришнинг калитидир. Истиқболли йўналишлар қаторида энергетика, юқори технологиялар, транспорт ва логистика, ижтимоий хизматлар ҳам бор», — деди Оливер Бешт.
Мавзуга оид
18:56 / 13.05.2026
Францияда яна бир круиз кемаси вирус туфайли изоляция қилинди
08:30 / 11.05.2026
Hondius лайнерида ҳантавирус тарқалиши: яна бир ҳолат қайд этилди
08:21 / 07.05.2026
Франциянинг 71 ёшли собиқ президенти қамоқдан озод этилди
22:42 / 28.04.2026