Ўзбекистон | 09:43 / 19.11.2022
5226
1 дақиқада ўқилади

ЮНЕСКОнинг Тошкент декларацияси қабул қилинди

Пойтахтда Кичик ёшдаги болаларга ғамхўрлик қилиш ва таълим бериш бўйича бутунжаҳон конференцияси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Конференция сўнгги кунида ЮНЕСКО Тошкент декларацияси қабул қилинди. Унда 2030 йилгача бўлган даврда халқаро миқёсда мактабгача таълим соҳаси асосий тамойиллари белгиланди. Ҳужжат конференция доирасидаги маслаҳатлашув жараёни орқали тайёрланган ва имзоланганидан сўнг БМТ олтита расмий тилига таржима қилинади ҳамда ЮНЕСКОга аъзо давлатларга тарқатилади.

Кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш тизимини глобал ўзгартириш стратегияси бир қисми сифатида Тошкент декларациясида қатор етакчи тамойиллар белгиланди. Ўқув дастурлари ва педагогика сифати ва долзарблигини ошириш, барча болалар учун тенг ва инклюзив таълим хизматларини таъминлаш ва фавқулодда вазиятларда кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим беришга кириш ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва кафолатлаш.  

Мавзуга оид