Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронлик футболчилар мадҳияни куйлашмади. Бу уларнинг ҳукуматга норозилик акцияси бўлди
Фанатлар футболчиларни олқишлади.
Эрон терма жамоаси футболчилари Қатардаги жаҳон чемпионатида Англияга қарши ўйиндан олдин мамлакат мадҳиясини куйлашдан бош тортишди.
Улар бу ҳаракат орқали мамлакатда икки ойдан буён давом этаётган ва ҳукумат томонидан шафқатсизларча бостирилаётган намойишларни қўллаб-қувватлашди ва ҳукуматга норозиликларини ифода этишди.
Жамоа сардори Алиризо Жаҳонбахш бир кун олдинги матбуот анжуманида мадҳияни куйлаш ёки куйламаслик бўйича қарорни жамоанинг барча футболчилари биргаликда қабул қилишини айтганди.
Стадионда йиғилган мухлислар футболчиларнинг бу акциясини олқишлар билан қаршилашди.

- Эронда намойишлар сентябр ойи охиридан буён давом этмоқда. Намойишлар 22 ёшли Маҳса Аминийнинг полиция томонидан қўлга олингач, вафот этиши ортидан бошланган. Маънавият полицияси уни ҳижобни «нотўғри» кийгани учун қўлга олганди. Кучишлатар тузилмалар акцияларни шафқатсизлик билан бостирмоқда; 19 ноябр ҳолатига, ҳуқуқ ҳимоячилари маълумотига кўра, камида 378 киши кучишлатар органлар ҳаракатлари оқибатида ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
18:46 / 22.05.2026
Англия ЖЧ-2026 учун «ҳайратланарли» таркибни эълон қилди
16:29 / 01.05.2026
Инфантино Эрон АҚШдаги мундиалда қатнашишини маълум қилди
14:35 / 29.03.2026
Эронлик футболчилар Миноб қурбонларини хотирлади
22:31 / 08.09.2025