НАТО Парламент ассамблеяси Россияни террорчи давлат сифатида тан олди
Йиғилишда улар Россия Федерацияси учун махсус Халқаро трибунал тузишга чақиришди.
Шимолий Атлантика алянси Парламент ассамблеяси Россия Федерациясини террорчи давлат деб тан олди. Делегатлар Россия Федерацияси жиноятлари бўйича махсус халқаро трибунал ташкил этишни таклиф қилдилар.
«НАТО таркибига кирувчи барча 30 та давлат делегацияси таклифимизни қўллаб-қувватлади. Бундай трибунал нафақат ҳарбий жиноятларнинг бевосита айбдорларини, балки Россия Федерацияси олий раҳбариятини ҳам суд қилиш имконини беради», - деди Украинанинг НАТО Парламент ассамблеясидаги доимий делегацияси раҳбари ва депутат Егор Чернев.
Бундан ташқари, қабул қилинган ҳужжатда Украина бўйича қуйидаги қарорлар мавжуд:
- қурол таъминотини кўпайтириш;
- Украинанинг НАТО таркибига кириш режасини ишлаб чиқиш;
- Россиядан Украина фойдасига товон ундириш механизмини яратиш.
Аввалроқ, Латвия Сейми Россия Федерациясини терроризмни қўллаб-қувватловчи давлат сифатида тан олди.
15 сентябр куни АҚШ сенаторлари Россияни Чеченистон, Грузия, Сурия ва Украинадаги жиноятлари учун терроризмга ҳомийлик қилувчи давлат сифатида тан олиш ҳақидаги резолюцияни қўллаб-қувватлади.
3 ноябр куни Чехияда депутатлар Россиядаги сиёсий режимни террористик режим деб тан олди.
23 ноябр куни Европарламент Россияни терроризмнинг ҳомийси сифатида тан олиши ҳақидаги резолюцияни кўриб чиқади.
Мавзуга оид
15:11 / 13.10.2024
Анатолий Собчакнинг сирли ўлими: Россиядаги таниқли сиёсатчининг жонига қасд қилинганмиди?
23:55 / 12.10.2024
Ҳиндистон Россияга тақиқланган технологияларни етказиб бермоқда — Bloomberg
22:55 / 12.10.2024
Тожикистон Омбудсамни мигрантлар ҳуқуқлари бузилаётгани сабабли Россия расмийларига мурожаат қилди
21:00 / 12.10.2024