Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Эроннинг ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймайди
Қўшма Штатлар Эрон ўз ядро қуролини ишлаб чиқармаслиги учун барча чораларни кўради.
АҚШ президенти Жо Байден Эроннинг ядро қуролига эга бўлиши олдини олиш учун унга қарши санкцияларнинг барча вариантларини кўриб чиқади.
Аввалроқ, Теҳрон Фордо ядро иншоотида уранни 60 фоизгача бойитишни бошлагани ҳақида хабар берилган эди. Бу ҳаракатлар ядро қуролини ишлаб чиқаришга уриниш сифатида баҳоланиши мумкин.
Қўшма Штатлар Эроннинг бу қарорини «ядровий шантаж» деб атади.
Теҳрон, шунингдек, бойитиш даражаси 20 фоиз ва ундан юқори бўлган уран ишлаб чиқаришни назарда тутувчи «Санкцияларни бекор қилиш бўйича стратегик чора» қонунини ҳам ратификация қилди.