Илон Маск Twitter платформасидаги янгиликларни эълон қилди
Америкалик тадбиркор Илон Маск Twitter ижтимоий тармоғида шахсий хабарларни шифрлаш ҳамда шифрланган видео ва аудио қўнғироқлар жорий этилишини эълон қилди.
Маск компаниянинг Сан-Францискодаги бош қароргоҳида бўлиб ўтган йиғилишда ходимларга «Twitter 2.0» концепцияси доирасидаги ўзгаришлар ҳақида хабар берган.
Маск Twitter фойдаланувчилари «ўз шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотларнинг ошкор бўлишини қайғурмасдан» ва «Twitter тармоғида кимдир уларнинг шахсий ёзишмалари бўйича жосуслик қилиши мумкинлиги ҳақида ўйламасдан» мулоқот қилишини хоҳлашини айтган.
Компания аввалроқ шифрланган хабар алмашиш технологиясини яратишга ҳаракат қилган эди. Энди Маск буни платформа учун устувор вазифа сифатида амалга ошириш ниятида. Шифрланган ёзишмаларни таклиф қилишда етакчи ҳисобланадиган Signal мессенжери яратувчиси Мокси Марлинспайк бу борада компанияга ёрдам беришга тайёрлигини билдирган.
Аввалроқ, Илон Маск янгиланган Twitter Blue обунасини тақдим этган эди. Шундан сўнг, ҳар бир киши ойига $8 эвазига верификацияни англатувчи «кўк белги»ни сотиб олиш имкониятига эга бўлди. Ушбу қарор туфайли платформада кўплаб машҳурларнинг сохта аккаунтлари пайдо бўлди. Шундан сўнг, Twitter пуллик верификацияни вақтинчалик тўхтатишга мажбур бўлди.
Мавзуга оид
16:59 / 18.11.2024
АҚШдан Хитойгача 40 дақиқада: Илон Маск самолётларни ракеталарга алмаштирмоқчи
17:11 / 15.11.2024
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
12:05 / 15.11.2024
Трамп жамоасини шакллантирмоқда. Сўнгги тайинловлардан унинг иккинчи муддати қандай бўлишини билиш мумкинми?
20:38 / 14.11.2024