Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ: Қишда миллионлаб украиналикларнинг ҳаёти хавф остида қолади
Россия Украина соғлиқни сақлаш тизимига 700 дан ортиқ ҳужум уюштирди, 3 миллионгача украиналиклар эса илиқлик излаб уйларини тарк этишади.
Фуқаролик инфратузилмаси вайрон бўлиши сабабли Украинада келаётган қиш мамлакат миллионлаб аҳолиси ҳаёти учун хавф туғдиради, деди 21 ноябрь, душанба куни Киевга ташрифи чоғида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа минтақавий директори Ханс Клюге.
Клюге Украина энергетика инфратузилмасининг ярми Россия ўқлари оқибатида вайрон бўлганини ёки зарар кўрганини таъкидлаб: «Жиддий энергия инқирози, руҳий саломатликнинг ёмонлашуви, инсонпарварлик ёрдамига кириш чекловлари ва вирусли инфекциялар хавфи бу қишни Украина соғлиқни сақлаш тизими ва Украина халқи учун катта синовга айлантиради», дея огоҳлантирди.
ЖССТ прогнозига кўра, Украинада 2-3 миллионга яқин одам қишда иссиқлик ва хавфсизлик излаб уйларини тарк этади. «Биз Украина соғлиқни сақлаш тизимига қишга тайёргарлик кўришда ёрдам бермоқдамиз. Бунга тиббиёт муассасалари ва иситиш инфратузилмасини фавқулодда таъмирлаш, шунингдек, электр таъминотини сақлаш киради», — деди Клюге.
Клюгенинг сўзларига кўра, ЖССТ аллақачон Россиянинг Украина соғлиқни сақлаш тизимига ҳужум қилган 703 та ҳолатини қайд этган. «Соғлиқни сақлаш ва энергетика инфратузилмасига ҳужумларнинг давом этиши, асосий эҳтиёжларни қондириш учун ёнилғи, сув ва электр энергияси етишмаслиги туфайли юзлаб касалхоналар ва соғлиқни сақлаш муассасалари тўлиқ қувватда ишламаяпти», деб тушунтирди у.
Синоптиклар мамлакатнинг айрим ҳудудларида қишда ҳаво ҳарорати минус 20 даражагача тушишини прогноз қилмоқда ва кўплаб оилалар дизель ёнилғиси генераторлари ёки электр иситгичлар ёрдамида кўмир ёки ўтин ёқиш муқобил иситиш усулларига ўтишга мажбур бўлади, дея давом этди Клюге.
Бу соғлиқ учун қўшимча хавфларга олиб келади, жумладан токсик моддалар таъсир кўрсатиши мумкин, дея тушунтирди у. Бундан ташқари, вирусли респиратор инфекциялар, жумладан, коронавирус ва оддий гриппнинг мавсумий ўсиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026