Жаҳон | 23:42 / 23.11.2022
10674
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини ажратди 

АҚШ Украинага 400 миллион доллар миқдоридаги навбатдаги ҳарбий ёрдам пакетини ажратди. Унга NASAMS зенит-ракета тизимлари ва HIMARS ракета тизимлари учун мўлжалланган ўқ-дорилар ҳам киради, дейилади Пентагон баёнотида. 

NASAMS / Фото: Raytheon

Бундан ташқари, Қўшма Штатлар Украинага HARM антилокация ракеталари, 200 та юқори аниқликдаги 155 мм снарядлар, 10 мингта 120 мм артиллерия миналари, 150 та HMMWB зирҳли йўлтанламас машиналари, 100 та енгил тактик машиналар, 20 миллиондан ортиқ патрон, дронларга қарши 150 та оғир пулемёт ҳам етказиб беради. Шунингдек, АҚШ Украинага 200 дан ортиқ генератор, 105 мм гаубицалар учун эҳтиёт қисмларни ҳам бермоқчи. 

Шу тарзда, Қўшма Штатларнинг 2014 йилдан бери Украинага ажратган ҳарбий ёрдами миқдори 21,8 миллиард доллардан ошади. 

Аввалроқ, АҚШ президенти Жо Байден давлат котиби Энтони Блинкенга Украинага ҳарбий ёрдам учун 400 миллион доллар ажратишни топширган эди. Ўз навбатида, Блинкеннинг аниқлик киритишича, Американинг амалдаги маъмурияти томонидан Киевга ажратилган ҳарбий ёрдамнинг умумий миқдори 19,7 миллиард долларга етган. 

Мавзуга оид