Ўзбекистон | 11:03 / 23.11.2022
12752
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон енгил автомобилларни асосан икки давлатдан импорт қиляпти

Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан енгил автомобил импорт қилгани тўғрисида маълумот берилди.

2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 27 та хорижий давлатлардан енгил автомобиллар импорт қилган. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 10 ойда Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллаб турибди – 9332 та.

Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 7600 та ҳамда 5717 та енгил автомобил сотиб олинган Корея ва Қозоғистон жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:

  • Россия – 1443 та;
  • АҚШ – 475 та;
  • БАА – 127 та;
  • Япония – 122 та;
  • Германия – 111 та.

Мавзуга оид