ОАВ: АҚШ Россиянинг кимёвий қурол ишлатиши мумкинлигидан хавотирда
Вашингтон Россиянинг Украинага қарши урушда кимёвий қурол қўллаш эҳтимолини жиддий қабул қилмоқда. Бу ҳақда Оқ уйнинг бир неча вакилларига таяниб Politico хабар берди.
Байден маъмуриятининг фикрича, Путин ядровий қуролдан кўра кимёвий қуролга мурожаат қилиши мумкин, шунинг учун Қўшма Штатлар иттифоқчилар билан бундай сценарийга тайёргарлик кўриш зарурлигини муҳокама қилмоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, Пентагонда Россия қўшинлари томонидан кимёвий ҳужумларни бевосита тайёрлаш ишлари кетаётгани ҳақида маълумотлар йўқ.
Бундан олдин АҚШнинг янги мудофаа стратегиясида Россия Украинага бостириб кириши фонида «ўткир таҳдид» деб аталганди.
«Сўнгги воқеалар Россия томонидан келаётган кескин таҳдидни кўрсатмоқда. Россия ҳукумати қўшниларининг мустақиллигини менсимаган ҳолда, чегараларни ўзгартириш ва империалистик тузумни тиклаш учун куч ишлатишга ҳаракат қилмоқда», дейилади ҳужжатда.
«Хитойдан фарқли ўлароқ, Россия узоқ муддатда АҚШга тизимли равишда эътироз билдира олмайди. Лекин Россия агрессияси бизнинг манфаатларимиз ва қадриятларимизга тўғридан тўғри ва кескин таҳдиддир», - деди АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин.
Ҳужжатда Россиядан келадиган хавфлар қаторида АҚШнинг ўзига ҳам, унинг иттифоқчилари ва ҳамкорларига ҳам ядровий таҳдид, узоқ масофага учувчи қанотли ракеталар таҳдиди, кибер ва ахборот таҳдидлари, кимёвий ва биологик қуроллар таҳдиди санаб ўтилган.
Мавзуга оид
21:03 / 19.11.2024
Россияда доллар йил бошидан бери биринчи марта 100 рублдан ошди
18:44 / 19.11.2024
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:48 / 19.11.2024
Россияда ядровий портлашдан ҳимояловчи мобил бошпаналарни серияли ишлаб чиқариш бошланди
13:31 / 19.11.2024