Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қўшимча 655 млрд сўм ажратилади
Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилояти ҳокимлигига номзод тақдимоти билан танишар экан, Навоийда 2023 йилда ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қўшимча 655 млрд сўм, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга яна 750 млрд сўм ресурс ажратилишини таъкидлади.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, аграр соҳа, ичимлик суви ва автомобиль йўллари лойиҳаларига қўшимча 180 миллион доллар жалб қилиш бўйича топшириқ берилди.
Бу имкониятлардан фойдаланиб, келаси йил 240 минг аҳоли бандлигини таъминлаш шартлиги кўрсатиб ўтилди.
"2023 йил якуни билан Навоий камбағаллик ва ишсизликдан ҳоли ҳудудга айланиши шарт ва зарур", деди давлат раҳбари.
Туман ҳокимлари ҳар ой маҳаллий кенгашга маҳалла раислари ва фаоллари олдида ҳисобот бериши таъкидланди.
Бундан буён вилоятда Администрация вакиллари иш олиб бориши, улар вилоятда аҳолини қийнаётган муаммоли масалаларни тезкор ечиш масалалари билан шуғулланиши қайд этилди.
Мавзуга оид
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
23:50 / 19.05.2026
Навоийдаги конда яширинча олтин қазиш билан шуғулланган гуруҳ ушланди
17:53 / 11.05.2026