Жаҳон | 20:30 / 25.11.2022
7354
1 дақиқада ўқилади

Украина Россияни БМТ таркибидан четлатишга чақирди 

Россияни Бирлашган миллатлар ташкилотидан (БМТ) четлатишни назарда тутувчи қарор лойиҳаси Украина Олий Радасида рўйхатга олинди. Сабаби «терроризмга ҳомийлик» деб аталади.  

Фото: РИА Новости

Ҳужжат ташаббускорларидан бири Украина парламенти спикери Руслан Стефанчук ҳисобланади. 

«Украина Олий Радаси томонидан Россия режимини террорчи деб тан олиш, Россия Федерациясини БМТ таркибида бўлишини ноқонуний деб ҳисоблаш ва ташкилотни ислоҳ қилиш, тажовузни қўллаб-қувватловчи Россия сиёсий партиялари аъзоларининг жавобгарлиги тўғрисидаги қарор лойиҳаси», дейилади парламент сайтида эълон қилинган ҳужжатда. 

Шунингдек, лойиҳанинг тушунтириш хатида Россияни БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги вето ҳуқуқидан маҳрум этилиши ҳам кўзда тутилган. 

БМТ таркибидаги давлатнинг ташкилотдан чиқариб юборилиши - мисли кўрилмаган қарор. 1992 йилда Слободан Милошевич ҳукуматининг Боснияга қарши тажовузкорлиги туфайли, Югославиянинг БМТдаги аъзолиги тўхтатилган эди. 1939 йилда СССР Финляндияга бостириб кирганидан кейин Миллатлар Лигасидан чиқариб юборилган. 

Мавзуга оид