Жаҳон | 16:30 / 25.11.2022
21187
6 дақиқада ўқилади

Херсон зарбалар остида, Украина шимолида блэкаут. Уруш суратлари

Россиялик ҳарбийлар Украина бўйлаб ракета зарбалари йўллашда давом этмоқда: Херсон шаҳри ҳарбий маъмурияти бошлиғи Галина Луговаянинг хабар қилишича, 24 ноябр куни Херсон 17 бор ўққа тутилган (областда жами ўн киши ҳалок бўлган; Киев ва Киев областида ҳужумлар туфайли шаҳарларнинг ярми электр таъминотисиз яшамоқда. РФ мудофаа вазирлиги Киев бўйлаб зарбалар берилганини рад этмоқда ва шаҳардаги вайронгарчиликларни украинлар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими фаолияти билан боғламоқда. Киев расмийлари шаҳар аҳолисининг бир қисмини қишда шаҳардан ташқарига кўчириш бўйича сценарийни кўриб чиқмоқда.

Қуйида 24 ноябр, урушнинг 274-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Россияликлар зарбаси остидаги Херсон

Россияликларнинг навбатдаги зарбасидан кейин Херсон верфида кўтарилган тутун. 11 ноябр куни украин қўшини Херсонга кирганди, Россия шаҳарни ташлаб чиқиб, Днепрнинг чап соҳилига ўтган. Шундан буён шаҳар ўққа тутилмоқда.
Chris McGrath / Getty Images
Қўшнилар ва шифокорлар Херсонга россияликлар зарбаси вақтида яраланган кишини олиб чиқишмоқда. 24 ноябр куни куннинг иккинчи ярмига келиб Херсон шаҳри 17 бор ўққа тутилган, бу ҳақда Херсон шаҳри ҳарбий маъмурияти бошлиғи Галина Луговая маълум қилди.
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Херсонда россияликларнинг шаҳарга ҳужумидан кейин зарба келиб тушган ҳудудни тозалаётган киши.
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Херсонда ёнаётган бино. Маҳаллий телеграм-каналларда тарқалган хабарларга кўра, российяликларнинг 24 ноябр кунги зарбалари туфайли Жилпоселок микрорайонидаги турар жойлар ҳудудида ҳам ёнғин чиққан.
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Адёл билан ёпиб қўйилган аёл танаси. У россияликлар Херсонни ўққа тутиши вақтида ҳалок бўлган.
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Херсон россияликлар томонидан яна бир бор ўққа тутилишидан кейин вайроналар орасидаги аҳоли.
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Херсонда яраланган киши тез ёрдам машинаси олдида.
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Россияликларнинг Херсонга ҳужумидан кейин вайроналар орасида кучуги билан юрган кекса ёшли киши. Украина президенти Володимир Зеленский кечқурунги видеомурожаатида Херсоннинг ўққа тутилиши «мағлублар қасоси» эканини айтди. «Улар жанг қилишга қодир эмас. Улар ҳозирча қодир бўлган ягона нарса — террор қилиш (қўрқитиб ўз ҳукмини ўтказиш). Энергетика террори ёки артиллерия террори, ёки ракета террори — мана Россия ҳозирги раҳбарлари даврида қандай даражагача таназзулга юз тутди», — деди Зеленский. 
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA

Украинлар гранатомёти ўрнатилган багги

Украин ҳарбий хизматчилари Херсондаги олдинги чизиқда туриб россияликларнинг позицияларига ўт очмоқда. Херсон Украинада Россия армияси босқин бошидан буён эгаллаб олган ягона област маркази бўлганди. Шаҳар саккиз ойдан ошиқ вақт давомида Россия истилоси остида яшади. Энди Украина армияси навбатдаги қадамни ташлашга ҳозирлик кўрмоқда. Фотосуратларда — украин ҳарбийлари россияликлар позициясини баггидан — дашт ҳудудларида ҳаракатланиш учун мўлжалланган автомобилдан туриб ўққа тутмоқда. Улар СПГ-9 гранатомётлари билан жиҳозланган.

Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA

Киев шаҳри ва Киев областида навбатдаги зарба оқибатлари

Киев областининг Вишгород шаҳри аҳолиси вакиллари россияликларнинг 23 ноябр кунги ракета зарбаларидан вайрон бўлган уй олдида. Украина ҳукумати маълумотларига кўра, иккита турар жой биноси зарбага йўлиққан. Олти киши ҳалок бўлиб, яна 30 киши жабрланган.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Вишгородда яшовчи қиз россияликлар ракета ҳужумидан вайрон бўлган уйдан мушукни олиб чиқди.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Киевда сув олаётган кишила, 24 ноябр. Россияликларнинг давомли ракета зарбаларидан кейин шаҳарнинг ярми электр таъминотидан узилган. Шаҳар мэри Виталий Кличкога кўра, расмийлар токни «имкон қадар қайтариш» учун барча имкониятни ишга солади, аммо аниқ муддат Украина энергетика тизимида баланс тикланишига боғлиқ бўлади.
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Киевликлар шаҳарда ташкил этилган махсус пунктда телефон ва бошқа қурилмаларини қувватлашмоқда. Россия зарбаларидан кейин Украинанинг барча ҳудудларида аварияли ўчишлар кузатилмоқда; Киев, Одесса ва Черниҳив областлари тўлиқ электрдан узилган.
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Электр тўлиқ узилган маҳалда Киев марказий кўчаси бўйлаб кетаётган аёл.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Киев марказидаги кўчада йўлни чироқ билан ёритиб ҳаракатланаётган кишилар
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Россия қўшини 23 ноябр куни Украина энергетика объектлари бўйлаб ёппасига ракета зарбалар берди, натижада электр энергиясида аварияли узилишлар содир бўлди, Киев, Одесса ва Черниҳив областлари бутунлай таъминотдан узилган. Европанинг сунъий йўлдошдан олинган тасвирида Украина (тасвирнинг ўнг қисмида) зулмат ичида қолгани кўринади. Таққослаш учун: юқори ўнг бурчакда Москва ва Петербург акс этган.
NASA WORLDVIEW / Reuters / Scanpix / LETA

 

Мавзуга оид