Биз сайт ишлашини яхшилаш ва сизга қулайлик яратиш учун cookies-файллардан фойдаланамиз. Давом этиш орқали сиз cookies-дан фойдаланишга розилик билдирасиз Махфийлик сиёсати Kun.uz
Россиянинг Днепр соҳилидаги янги мудофаа чизиғи ва тиззагача лойга ботган аскарлар. Уруш суратлари
Озод этилган Херсонда электр таъминоти тикланмоқда — аммо яқинда бу ердан чекинган россиялик ҳарбийлар шаҳарни ўққа тутмоқда, шу туфайли аҳоли шаҳарни машиналар ва Херсон-Киев йўналишида тикланган темирйўл рейслари орқали тарк этмоқда. Украина ва Россия навбатдаги асирлар алмашинувини амалга оширди. Россия Днепр бўйлаб навбатдаги ракета зарбаси йўллади — хусусий сектордаги етти уй шикастланган, жабрланганлар бор.
Қуйида 26 ноябр, урушнинг 276-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
РФ армиясининг Днепр чап соҳилидаги ҳарбий хизматчилари
Днепр дарёсининг чап соҳилида, Запорижжя области ҳудудида турган россиялик ҳарбий хизматчи. Россия қўшини ушбу областнинг жанубдаги учдан икки қисмини, жумладан Мелитопол, Бердянск ва Энергодар (Запорижжя АЭС шу ерда жойлашган) шаҳарларини босқин бошидаёқ эгаллаб олганди. Област маркази саналган Запорижжя шаҳри Украина назоратида қолмоқда.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETAДнепр дарёсининг чап соҳилида, Запорижжя области ҳудудида пулемёт чуқури атрофида турган россиялик ҳарбий хизматчилар
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETAДнепр дарёсининг чап соҳилида, Запорижжя области ҳудудида жанговар позициядаги россиялик аскар.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Фронт чизиғидаги Бахмутда лойгарчилик
Бу тасвирлар бир неча кун муқаддам Украина қуролли кучларининг Бахмутдаги окопларида олинган. Уларни Биринчи жаҳон уруши вақтида Пашендейле учун жанглар вақтида олинган фотосуратлар билан таққослашмоқда. Ўшанда Германия ва Антанта иттифоқи кучлари бир неча ой мобайнида Белгиянинг ботқоқли ҳудудларидаги окопларда, кучли ёмғирлар шароитида позицион жанглар олиб боришган — аммо икки томондан ҳам ўн минглаб аскарлар ҳалок бўлса ҳам, фронт чизиғи олдинга силжимаган. Бахмут учун фаол ҳарбий ҳаракатлар август ойи бошидан буён давом этмоқда, жангларда «Вагнер» жангчилари фаол иштирок этмоқда.
Фото: Виктор БоринецФото: Виктор БоринецФото: Виктор Боринец
«Молодая республика» ватанпарварлик ташкилоти аъзоси бўлган қиз Донецк областининг Харцизск шаҳрида «ДХР» ҳарбий хизматчиси либосига Георгиев лентасини тақиб қўймоқда. Бу 24 ноябр куни Украина томони билан ўтказилган асирлар алмашинуви доирасида Россия томонидан аннексия қилинган регионга қайтган аскарлардан бири.
Alessandro Guerra / EPA / Scanpix / LETAУкраина билан асирлар алмашинуви доирасида қайтарилган аскар оиласи даврасида
Alessandro Guerra / EPA / Scanpix / LETAХарцизскдан сафарбар қилинган аскар (Донецк областининг Россия томонидан аннексия қилинган қисмида) Украина билан асирлар алмашинувидан кейин онаси билан кўришмоқда.
Alessandro Guerra / EPA / Scanpix / LETA
Отишмалардан кейин Херсон аҳолиси эвакуация қилинмоқда
Херсондан чиқишдаги машиналар. Россия ҳарбийлари уруш бошидан буён эгаллаб турган Украинадаги ягона регион маркази ноябр ойининг биринчи ўн кунлигида ташлаб чиқилди ва шундан кейин Россия томонидан мунтазам равишда ўққа тутилмоқда.
Mykola Synelnikov / Reuters / Scanpix / LETA
Херсон вокзалида украин полицияси Херсон-Киев тезюрар поезди йўловчиларининг ҳужжатларини текширмоқда. Херсон билан темирйўл алоқаси шаҳар озод этилиши биланоқ тикланди ва шаҳарнинг кўплаб аҳолиси россияликлар зарбаларидан қочиш учун поезд орқали шаҳарни тарк этмоқда. Фото: Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETAХерсон-Киев поезди йўловчиси Херсон вокзалида вагонга чиқишдан олдин телефонини кўздан кечирмоқда
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Днепр ўққа тутилиши оқибатлари
Днепрда россияликлар зарбасидан ёниб харобага айланган уйлар. Днепропетровск области полициясига кўра, етти уй яксон бўлган.
Mykola Synelnykov / Reuters / Scanpix / LETAДнепрда россияликлар ракетасидан кучли даражада шикастланган уйдаги қутқарувчилар
Mykola Synelnykov / Reuters / Scanpix / LETA
Донбасс шимолидаги украин ҳарбийлари
Украинларнинг «Град» баравар ўт очиш реактив тизимидан ўт очилиши
Libkos / AP / Scanpix / LETAДонецк областидаги олдинги чизиқда ҳаракатланаётган украин ҳарбийлари
Roman Chop / AP / Scanpix / LETAЯрадор украин аскари Бахмутдаги шифохонада, Донецк области
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida PressУкраинларнинг MLRS баравар ўт очиш реактив тизими Донецк областидаги олдинги чизиқда
Roman Chop / AP / Scanpix / LETAMLRS — баравар ўт очиш реактив тизими сифатида қўлланадиган универсал учириш қурилмаси. Украинага бундай техникани Германиядан етказиб беришади. Донбассда MLRS илк бор тасвирга тушди
Roman Chop / AP / Scanpix / LETA
Россия армиясининг Чорнобайивкада ташлаб кетилган базаси
Украин ҳарбийси Чорнобайивкадаги «Херсон» халқаро аэропортига яқин ҳудудни текшириб чиқмоқда. Россия армияси аэропортни урушнинг илк кунларидаёқ эгаллаб олган, шундан кейин бу ҳудуд бир неча ой давомида мунтазам равишда украин ҳарбийлари томонидан ўққа тутилган. Чорнобайивка худди Херсон каби 11 ноябр куни Украина қуролли кучлари назоратига ўтди
Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETAРоссияликларнинг шикастланган техникалари
Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETAУкраин ҳарбийлари аэропорт ҳудудида портловчи буюмлар бор-йўқлигини текширмоқда
Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA