Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия охирги турда Испанияга мухлислик қилади. Плей-оффга чиқиш учун кимда имконият қандай?
Япония собиқ жаҳон чемпионларини якшанба куниёқ турнирдан чиқариб юбориши мумкин эди.
Е гуруҳи
1-тур: Германия — Япония — 1:2, Испания — Коста-Рика — 7:0
2-тур: Япония — Коста-Рика — 0:1, Испания — Германия — 1:1

3-тур ўйинлари 1 декабр куни Япония — Испания (00.00) ва Коста-Рика — Германия (00.00) ўртасида ўтказилади.
1. Япония Коста-Рикага ютқазиб, икки топ-жамоа бор бўлган гуруҳдан чиқиш учун тарихий имкониятини йўққа чиқарди. Осиёликлар шу куни очколари сонини 6 тага етказиб олганида, 1/8 финал йўлланмасини кафолатлар, немислар эса бир очко билан қолиб, амалда Испанияни қувиб етиш имкониятига эга бўлмасди.
2. Испания учинчи турда Японияни мағлуб этса, биринчи ўринни эгаллайди, дуранг қайд этса ҳам плей-оффга чиқиши аниқ (бу ҳолатда ҳам биринчи ўринда қолиши мумкин, агар Германия кутилмаганда Коста-Рикага ютқазмаса). Агар Луис Энрике жамоаси учинчи турда мағлуб бўлса ҳам, иккинчи ўринда қолиши эҳтимоли юқори — бунинг учун немислар мағлуб бўлмаслиги талаб этилади. Тўплар нисбатидаги устунлик эвазига (8-1) Испания очколар тенг келган ҳолатда исталган рақибдан олдинда жойлашади — Германия ҳам Коста-Рикага 7 гол уриши даргумон.
3. Японияга энди 1/8 финалга чиқиш учун ғалаба керак, чунки Испания билан ўйинда дуранг қайд этилса (мағлубиятга учралган тақдирда ҳеч қандай имконият қолмайди) ва немислар ўз ўйинида 2 тўп фарқи билан ғалаба қозонса, айнан европаликлар гуруҳда олдинроқда жойлашади — жаҳон чемпионатида голлар нисбати ўзаро учрашув натижасидан муҳимроқ мезон.
4. Коста-Рика плей-оффга ўтиши учун немисларга мағлуб бўлмаслиги талаб этилади — японлар испанларга мағлуб бўлса, КОНКАКАФ вакиллари иккинчи ўринда жойлашади.
5. Энг қизиғи — Германия термаси тақдири. Бундестимни фақат ғалаба қониқтиради, шу билан бирга ғалаба ҳам 1/8 финални кафолатламаслиги мумкин. Агар испанлар ҳам охирги турда ғалаба қозонса, немислар 4 очко билан иккинчи ўринни эгаллаши мумкин, параллел учрашувда дуранг қайд этилган тақдирда, Коста-Рикани камида «+2» тўп фарқи билан мағлуб этиш шарт бўлади. Немислар учун энг қўрқинчлиси — японларнинг муваффақияти, бундай ҳолатда немислар тўплар нисбати бўйича испанлардан ўзиб кетиши керак, бу эса деярли имконсиз.
F гуруҳи
1-тур: Хорватия — Марокаш — 0:0, Белгия — Канада — 1:0
2-тур: Белгия — Марокаш — 0:2, Хорватия — Канада — 4:1

3-тур учрашувлари 1 декабр куни Хорватия — Белгия (20.00), Канада — Марокаш (20.00) иштирокида бўлиб ўтади.
1. Белгия сўнгги турда мағлуб бўлса, турнирни тарк этади, Хорватия эса катта эҳтимол билан гуруҳда биринчи ўринни эгаллайди. Марокашда ҳам биринчи ўрин учун имкон бўлади — бунинг учун шимолий африкаликлар Канадани мағлуб этиши, шунда ҳам тўплар нисбати бўйича болқонликлардан ўзиб кетиши керак бўлади (ҳозирча жамоаларда бу кўрсаткич 4-1 ва 2-0 кўринишида).
2. Хорватия — Белгия ўйинида дуранг қайд этилган тақдирда, «шашкачилар» плей-оффга чиқади, агар Марокаш ўз ўйинида ғалаба қозона олмаса — биринчи ўрин билан. Белгияликларга африкаликларнинг мағлубияти керак, шунда ҳам бу йирик ҳисобда бўлиши — ёки 0:3 (бу ҳолатда Европа жамоаларини голли дуранг қониқтиради, 2:2 бўлса яна ҳам яхши), ёки 0:4 ва ундан йирикроқ.
3. Юқоридаги вариант рўй бериши эҳтимоли жуда кам, шунинг учун, Белгияни фақат ғалаба қониқтириши мумкин. Белгияликлар хорватларни енгган тақдирда, Марокаш иштирокини давом эттириши учун охирги турда ҳеч бўлмаганда бир очко олиши керак, агар Канададан мағлуб бўлинса, араблар ва хорватларда 4 тадан очко бўлади — ҳозирча европаликларда тўплар нисбати яхшироқ.
Мавзуга оид
09:00 / 22.05.2026
Абдулазиз Комилов Хорватия бош вазири билан музокара ўтказди
11:41 / 25.04.2026
Марокаш туризмни кучайтириш учун йирик мегалойиҳа очди
09:41 / 06.04.2026
Хорватия ўзбекистонлик мутахассислар учун эшикларни очиши мумкин
11:30 / 18.03.2026