Ҳавайида дунёдаги энг йирик вулқонлардан бири «уйғонди»
Қўшма Штатларнинг Ҳавайи оролларида Мауна-Лоа вулқони «уйғонди».
Ушбу вулқон Ер юзидаги фаол вулқонларнинг энг каттаси бўлиб, қирқ йилдан бери «уйқуда» эди.
Ҳозирча, лава оқимлари вулқон қозони (кальдера) ичида қолмоқда, аммо исталган вақтда ташқарига отилиши мумкин. Шу сабабли, вулқонга яқин жойларда фавқулодда хизматлар тўлиқ тайёргарлик ҳолатига келтирилган. Агар лава оқиши бошланса, атрофдаги ҳудудлар аҳолиси зудлик билан эвакуация қилинади.
АҚШ Геологик хизмати «лава кальдерадан оқиб чиққанга ўхшаётгани» ҳақида хабар берди.
Ҳавайи Ер юзидаги вулқонлари энг фаол бўлган ҳудудлардан бири ҳисобланади. У ерда олтита фаол вулқон бўлиб, иқтисодиётга жиддий зарар етказган сўнгги отилиш 2018 йилда содир бўлган эди.
Мавзуга оид
22:07 / 19.11.2024
АҚШ Россия ядро сиёсатининг ўзгариши муносабати билан ўз ядро доктринасини ўзгартирмайди
20:58 / 19.11.2024
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
18:44 / 19.11.2024
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:15 / 19.11.2024