АҚШ Россияни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатига киритмайди
Бу бир қатор салбий оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ҳисобламоқда АҚШ маъмурияти.
АҚШ расмийлари Россиянинг терроризм ҳомийси деб эълон қилиниши бир қатор салбий оқибатларга олиб келади, деб ҳисоблайди. Хусусан, бу ғалла битимини амалга оширишга тўсқинлик қилиши мумкин.
«Европадаги кўплаб мамлакатлардан фарқли ўлароқ, бизда терроризм ҳомийлари бўйича жуда аниқ ички қонунчилигимиз бор. Фикримизча, ушбу қонунчиликдан фойдаланиш Украинанинг босиб олинган қисмларига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш, шунингдек, Украина ва АҚШ манфаатларига мос келадиган бошқа ҳаракатларга, масалан, ғалла келишувига кўмаклашиш имкониятини чеклайди», деди мамлакатнинг ЕХҲТдаги доимий вакили Майкл Карпентер.
21 ноябр куни НАТО Парламент ассамблеяси резолюция қабул қилиб, унда алянсга аъзо давлатларни Россияни «террорчи режим»га эга давлат сифатида тан олишга чақирган эди.
23 ноябр куни Европарламент Россия Федерацияси томонидан халқаро ҳуқуқ нормалари бузилгани муносабати билан Россияни терроризмнинг ҳомийси деб эълон қилди. Резолюцияда Россия армияси Украинадаги тинч аҳоли объектларига зарба бераётгани таъкидланган.
Мавзуга оид
22:07 / 19.11.2024
АҚШ Россия ядро сиёсатининг ўзгариши муносабати билан ўз ядро доктринасини ўзгартирмайди
21:03 / 19.11.2024
Россияда доллар йил бошидан бери биринчи марта 100 рублдан ошди
20:58 / 19.11.2024
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
18:44 / 19.11.2024