Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Столтенберг: Россиянинг Украинага янги ҳужумларига тайёр бўлиш керак
Россиянинг Украинага янги ҳужумларига тайёр туриш керак. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди.
Фото: Getty Images
Аввалроқ Украина президенти Володимир Зеленский ҳам келгуси ҳафта Россия Қуролли кучлари Украинага қарши янги зарбалар тайёрлаётгани учун қийин бўлишини тахмин қилган эди.
«Уларда ракеталар бор экан, улар тинчланмайди», деб таъкидлади Зеленский.
Бундан олдин альянс бош котиби Йенс Столтенберг НАТО Украинага ўзини ҳимоя қилиш ва ўз қуролли кучларини ғарб стандартларига жавоб берадиган замонавий армияга айлантиришда ёрдам беришини айтганди.
29-30 ноябрь кунлари Руминияда бўлиб ўтадиган НАТО ташқи ишлар вазирларининг йиғилишидан олдин журналистлар билан суҳбатда Столтенберг Киевга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришни хоҳлаётган давлатларни буни давом эттиришга чақирди.
Йенс Столтенберг Россиянинг катта ҳарбий салоҳияти ва катта йўқотишларни ҳисобга олишга тайёрлигига эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади. У Украинани қанча вақт керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлашга чақирди.
Россия Қуролли кучларининг сўнгги мағлубиятларига қарамай, Россиянинг ҳарбий салоҳиятини эътибордан четда қолдириб бўлмайди, дейди НАТО бош котиби Йенс Столтенберг. «Ишончимиз комилки, Россия катта йўқотишларни ҳисобга олишга тайёр», — деди у Брюсселда Европа Иттифоқи мудофаа вазирларининг йиғилишида.
Мавзуга оид
09:33 / 13.02.2026
Украина НАТО диққат марказида: 35 млрд ёрдам ва ҳаво ҳужумидан мудофаа инқирози
14:47 / 12.02.2026
2025 йилнинг ўзида 400 мингга яқин: НАТО Россия йўқотишларини очиқлади
13:45 / 12.02.2026
НАТО Арктика хавфсизлигини мустаҳкамлашга киришди
11:14 / 12.02.2026