Жаҳон | 23:26 / 30.11.2022
13807
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Эроннинг ядровий дастурини ҳарбий йўл билан тўхтатишга тайёрлигини билдирди 

Аммо Вашингтон бу масалани ҳал қилишда ҳамон дипломатияни афзал кўради. 

Фото: Reuters

АҚШ президенти Жо Байден Эрон ядро қуролига эга бўлишининг олдини олиш учун «сўнгги чора сифатида» ҳарбий йўлдан фойдаланишга тайёр, бироқ ҳозирча бу талаб қилинмаяпти. Бу ҳақда Қўшма Штатларнинг Эрон бўйича махсус вакили Роберт Малли маълум қилди. 

«Президент Эрон ядро қуролига эга бўлишининг олдини олишга ёрдам берадиган ҳарбий сценарийга сўнгги чора сифатида рози бўлишини айтди. Бироқ, бунинг вақти ҳали келмади», — деди Малли. Унинг қўшимча қилишича, Вашингтон бу масалани ҳал қилишда ҳамон дипломатияни афзал кўради. 

22 ноябр куни Эроннинг ISNA агентлиги Теҳрон Фордодаги ерости ядровий иншоотида уранни 60 фоизгача бойитишни бошлагани ҳақида хабар берди. Ядро қуролини ишлаб чиқариш учун уран 90 фоизга бойитилган бўлиши керак. Франция, Буюк Британия ва Германия Эронни ядровий келишувни бузганликда айблади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид