Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
14 ёшли бола отасининг салкам 3,8 млн сўм пулини онлайн ўйинга сарфлаб юборган
Воқеа Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида рўй бергани айтилмоқда.
Фото: Imago/Panthermedia
Гулистонлик 38 яшар эркак ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, пластик картасидан 3,8 млн сўм ечиб олингани хусусида шикоят қилади.
“Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, пулларни ўзлаштирган шахс фуқаро Б.С.нинг ўғли 6 синф ўқувчиси, 2008 йилда туғилган А.Ф. эканлиги аниқланган”, дейилади ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабарида.
Таъкидланишича, суриштирув ишлари давомида 14 яшар бола “PUBG” онлайн ўйинига муккасидан кетгани, отасининг пластигини ўзининг аккаунтидаги ҳисобига улаб, пулларни ўйинга тикиб юборгани маълум бўлган.
“Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳурматли фуқаролар фарзандларингиз тарбиясига бефарқ бўлманг, уларнинг мобил телефонлари ва гаджетларини кўздан кечириб боринг”, дейилади расмий муносабатда.
Аввалроқ бировнинг пластигини топиб олган опа-сингил ундаги қарийб 60 млн сўмни ечиб олгани, банк пластик картасига жуда осон парол қўйилгани қонунбузарларга қўл келгани айтилганди.
Мавзуга оид
18:05 / 30.03.2026
Уйқусиз тунлардан $385 000 гача: MITʼдан 100 фоиз грант ютган сирдарёлик Асилбек Суннатов
09:34 / 28.03.2026
Сирдарёлик йигит 2 млрд сўмлик киберўғриликда ушланди
14:31 / 13.03.2026
Статистика: иқтисодиёти энг тез ўсган ҳудудлар рўйхати
08:25 / 10.03.2026