Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Сурхондарё зиёратгоҳларини ўз ичига олувчи тур-пакетлар ишлаб чиқади
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Туркия етакчи зиёрат туркомпанияларидан бири - «Учбей туризм» вакиллари ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги мутасаддилари ўртасида учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Музокаралар давомида Сурхондарё вилоятидаги зиёратгоҳлар, уламолар ва уларнинг илмий мероси ҳақида маълумот берилди. «Имом Абу Исо Муҳаммад Ат Термизий», «Ал-Ҳаким Ат-Термизий», «Хўжамайхона» мажмуаси, «Сўфи Оллоёр», «Хўжаипок ота» ҳамда «Султон Саодат» мажмуаларини ўз ичига олувчи зиёрат туризми йўналиши имкониятлари тақдим этилди.
Сурхондарё вилоятидаги туризм фирмалари билан турк томони ўртасида ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш, вилоят сайёҳлик салоҳияти имкониятларига оид илмий рисолалар, видеоролик ва бошқа тарғибот материаллари тайёрлаш ҳамда тарқатиш масалаларига эътибор қаратилди.
«Учбей туризм» фирмаси раҳбари Хулуси Гулсерен туркиялик сайёҳлар Самарқанд ва Бухородаги муқаддас қадамжолар қатори Сурхондарёдаги зиёратгоҳларга ҳам катта қизиқиш билдиришларини маълум қилди.
Бухородаги «Етти пир» манзилгоҳлари билан бирга Сурхондарёдаги тасаввуф пирлари ва шайхлари мақбараларига зиёратларни ўз ичига олувчи қўшма тур-пакетларни ишлаб чиқиш яхши натижаларни беради, деди Хулуси Гулсерен.
Бўлиб ўтган учрашув натижасида Сурхондарёдаги зиёрат туризми объектларига оид тарғибот материалларини турк тилида тайёрлаш ва салоҳиятли зиёратчилар ўртасида тарқатиш, Туркиядаги кўргазмаларда вилоят вакиллари иштирокини таъминлашга келишиб олинди.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026