Зеленский - Маскка: Келинг ва ҳамма нарсани ўз кўзингиз билан кўринг
Володимир Зеленский Нью-Йоркдаги DealBook конференциясида видео-алоқа орқали сўзга чиқиб, Илон Маскни Украинага ташриф буюришга таклиф қилди.
"Агар сиз, - деди у Маскка мурожаат қилиб, - Россия бу ерда нима қилганини тушунмоқчи бўлсангиз, Украинага келинг ва буни ўз кўзингиз билан кўринг. Шундан сўнг, сиз бизга бу урушни қандай тугатиш кераклигини, уни ким бошлаганини ва буни қачон биз бажаришимиз мумкинлигини айтиб берасиз".
Шундай қилиб, Зеленский SpaceX ва Twitter компаниялари раҳбари Илон Маскнинг Россия ва Украина ўртасида тинчлик музокаралари истиқболи ҳақидаги резонансли баёнотларига изоҳ берди.
Бундан олдин Илон Маск Россия Украинадаги Starlink сунъий йўлдош интернетини «ўлдиришга» фаол ҳаракат қилаётганини айтганди. Унинг таъкидлашича, Starlink ҳозирда украиналик ҳарбийлар фронтда фойдаланаётган ягона алоқа тизимидир.
«Россия Starlink тизимини ўлдиришга фаол ҳаракат қилмоқда. Тизимни ҳимоя қилиш учун SpaceX катта маблағ ажратди. Шундай бўлса-да, Starlink барибир ишдан чиқиши мумкин», деди Маск. Миллиардер Starlink тизимини бошқарадиган SpaceX компаниясига раҳбарлик қилади.
Унинг сўзларига кўра, сунъий йўлдош интернети ҳозирда фронтда ишлаётган ягона алоқа тизимидир.
«Оптик толали кабеллар, телефон линиялари, уяли алоқа миноралари ва жанговар ҳудудлардаги бошқа космик активлар вайрон қилинган. Энди Starlink Украина армияси учун фронтда ягона алоқа воситасидир», деб қўшимча қилди Маск.
Октябр ойи бошида миллиардер Украинада Starlink тизими ишини таъминлаш учун SpaceX 80 миллион доллар сарфлаганини, 2022 йил охирига келиб харажатлар 100 миллион доллардан ошиб кетишини айтди. Шунингдек, Пентагонга Starlink харажатларини ўз зиммасига олишни таклиф қилган эди. 2023 йилда бу харажатлар 400 миллион долларга баҳоланган.
Кейинчалик Маск Украинани яна бир неча минг интернет терминаллари билан таъминлай олмаслигини, улар уй хўжаликларига қараганда 100 баравар кўп маълумотлардан фойдаланишини айтди. «Бу ақлга сиғмайди», деди Маск.
Пентагон Украинадаги Starlink интернети харажатларини қоплаш ҳақидаги таклифни олганини тасдиқлади. Бироқ, қандай чора-тадбирларни кўрмоқчи экани ҳақида хабар бермади.
Мавзуга оид
22:05 / 19.11.2024
Энди бизда ATACMS бор, ундан фойдаланамиз — Зеленский
10:52 / 19.11.2024
Зеленский фронтдаги Покровск ва Купянск шаҳарларига ташриф буюрди
16:59 / 18.11.2024
АҚШдан Хитойгача 40 дақиқада: Илон Маск самолётларни ракеталарга алмаштирмоқчи
10:36 / 16.11.2024