Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден ва Макрон: НАТО ядро арсенали тинчликни сақлаш ва тажовузнинг олдини олиш учун зарур
Шунингдек, алянсга қарши тажовузни тийиб туриш учун ҳам муҳим.
АҚШ ва Франция президентлари Жо Байден ва Эммануэл Макрон Оқ уйда бўлиб ўтган учрашув якунлари бўйича «тинчликни сақлаш» учун НАТО давлатларининг ядро арсеналига эҳтиёж борлигини айтди.
Ядровий тийиб туриш икки давлатнинг «миллий хавфсизлиги» учун зарур, деди улар ва ҳамон «НАТО ташкилотининг тийиб туриш ва мудофаа қобилияти асосий компоненти» бўлиб қолмоқда.
Давлат раҳбарлари НАТО ядровий салоҳиятининг асосий мақсади «тинчликни сақлаш, бўйсунишнинг олдини олиш ва тажовузни тийиб туриш» эканини қайд этди.
Ҳозирги вақтда Франция тўртта ядро сувости кемасида жойлаштирилган 300 га яқин стратегик жанговар каллаклар, шунингдек, авиация базаларида сақланаётган 60 та тактик жанговар каллакларга эга. Бу давлат ядровий қуроллар сони бўйича дунёда 3-ўринда туради. Қўшма Штатларда эса ядро каллаклари сони қарийб 3800 тани ташкил қилади.