Украина элчихоналарига ҳайвонлар кўзи солинган пакетлар юборилди
Дунё бўйлаб бир неча элчихоналар ва консулликларга қонли пакетлар жўнатилган.
Украинанинг Венгрия, Нидерландия, Полша, Хорватия, Италия ва Австриядаги элчихоналарига, шунингдек, Неапол, Краков ва Брнодаги консулликларига ҳайвонларнинг кўзи солинган қонли пакетлар жўнатилган.
Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазирлиги спикери Олег Николенко маълум қилди.
«Испаниядаги терактдан кейин Украинанинг Венгрия, Нидерландия, Полша, Хорватия, Италия ва Австриядаги элчихоналарига, шунингдек, Неапол, Краков ва Брнодаги консулликларга ҳайвонлар кўзи солинган қонли пакетлар жўнатилди. Биз бу жўнатмаларнинг мақсадини ўрганяпмиз.
Элчининг Ватикандаги квартирасига кириш жойида вандализм акти содир қилинди. Қозоғистондаги элчихона миналаштирилгани ҳақида хабар берилди, кейинчалик бу тасдиқланмади. Қўшма Штатлардаги элчихонага Украина ҳақидаги танқидий мақоланинг нусхаси келди. Бошқа конвертлар сингари, бу хат ҳам Европанинг бир давлати ҳудудидан жўнатилган», — деди Николенко.
Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба сўзларига кўра, бу Украина элчихоналари ва консулликларини террор қилиш ва қўрқитишнинг яхши режалаштирилган кампанияси. Украинанинг барча элчихоналари ва консулликлари кучайтирилган хавфсизлик чоралари режимига ўтказилди, деди вазир.
30 ноябр куни Украинанинг Испаниядаги элчихонасига бомба солинган пакет жўнатилган ва уни очишга уринган ходим портлаш оқибатида жароҳат олган эди.
Мавзуга оид
22:05 / 19.11.2024
Энди бизда ATACMS бор, ундан фойдаланамиз — Зеленский
20:58 / 19.11.2024
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
18:44 / 19.11.2024
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:15 / 19.11.2024