Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия вагонларини таъмирлаш учун ўзбек подшипникларидан фойдаланилади
Россияда ўз подшипникларининг ўткир танқислиги туфайли Ўзбекистон ва Хитойда ишлаб чиқарилганларидан фойдаланилади.
МДҲ давлатларининг темирйўл транспорти кенгаши Ўзбекистон ва Хитой корхоналарида ишлаб чиқарилган подшипникларини олиб кириш ва вагонлар ғилдирагини таъмирлашда фойдаланишга рухсат берди.
Қарор Россия заводлари дуч келган эҳтиёт қисмларининг ўткир тақчиллиги фонида қабул қилинди. Украинадаги уруш туфайли хориж корхоналари ҳамкорликдан бош тортганидан сўнг, подшипниклар билан боғлиқ вазият ёмонлашган эди.
Подшипник етказиш ҳуқуқи SPZ-Bearings (Ўзбекистон), Luoyang LYC Bearing Co. ва Wafangdian Bearing Group Corp. (иккаласи ҳам Хитой) компанияларига берилди. Ўзбекистон корхонаси келаси йилдаёқ 400 мингта кассета подшипнигини етказиб бермоқчи.
Россия бозорининг кассетали подшипникларга бўлган талаби йилига 350-450 минг донани ташкил этади. Эҳтиёт қисмлар вагонларни таъмирлашда ҳам, янгиларини ишлаб чиқаришда ҳам қўлланади. Таъмирлаш чўққиси 2023 йилга тўғри келиши кутилмоқда. Ҳозирда 30 мингта вагон таъмирталаб бўлиб қолган.
Мавзуга оид
12:12
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026
Исроилда хавфсизлик вазияти кескинлашиши мумкин — элчихона
21:17 / 07.06.2026
Хитой дунёдаги энг йирик астрономия марказини қуришни режалаштирмоқда
08:04 / 06.06.2026