Жаҳон | 14:41 / 06.12.2022
6623
1 дақиқада ўқилади

Украина мудофаа вазири: Ғарб танклар ҳам, жанговар самолётлар ҳам беради

Украина Ғарбдан нафақат НАТО стандартидаги танкларни, балки жанговар самолётларни ҳам олади. Бунга мамлакат мудофаа вазири Олексий Резников ишонч билдирди. 

Фото: Getty Images

Киев ҳамкорлари «жуда амалий, прагматик ва реалистик» ҳамда агар улар бирон бир янги тизим берсалар, омборларида ўқ-дорилар, ракеталар, таъмирлаш тизимлари, йўриқчилар ва ўқитилган украиналик аскарлар борлигини билишлари кераклигини аниқ тушунишади, деди Резников бутун мамлакат бўйлаб эфирга узатилган телемарафонда. 

Бундан олдин Испания Украинага Американинг дастлабки Hawk зенит-ракета комплексларини топширганди. Бу ҳақда Украина мудофаа вазири Олексий Резников маълум қилди. 

"Мен Одессада Испания мудофаа вазири Маргарита Роблесни қабул қилдим. Биз Украина учун жангларда ҳалок бўлган қаҳрамонлар хотирасига ҳурмат бажо келтирдик ва аскарларимизни госпиталда зиёрат қилдик. 

Испания Украинани қўллаб-қувватлайди: гуманитар ва хавфсизлик ёрдами давом этади. Испанияда яна кўплаб жангчиларимиз ўқитилади. Испания бизнинг дастлабки Hawk'ларимизни тақдим этди", деб ёзди у.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид