Жамият | 15:20 / 07.12.2022
13693
2 дақиқада ўқилади

Андижонда қатор йирик корхоналар очилиб 5 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилди

Конституция қабул қилинган кун олдидан Андижон вилоятининг бир нечта туманларида янги саноат корхоналарининг очилиш маросимлари бўлиб ўтди.

Мазкур объектларда 5 мингдан зиёд янги иш ўринлари ташкил этилганини алоҳида эътироф этиш лозим. Тадбирларда Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди.

Бўстон туманида "Сайёра фаввораси" МЧЖ томонидан ташкил этилаётган замонавий трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси очилди. Натижада 1000 киши иш ўрни билан таъминланди.

 

Шаҳрихон туманида “Sahovat teks” МЧЖ томонидан ташкил этилаётган ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади. 20 миллиард маблағ сарфланган мазкур лойиҳа натижасида 200 киши иш билан таъминланди.

Шаҳрихон туманида яна бир ҳудуддаги 1000 нафар аҳолини иш билан таъминлаган "ELEGANT SHOES AND" МЧЖ пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Саноат объекти тадбиркорнинг 27 миллиард маблағи эвазига барпо этилган. 

 

Андижон туманида "VODIY KLASTER-TEKSTIL" МЧЖ томонидан ташкил этилаётган тайёр кийим-кечаклар тикиш корхонаси очилмоқда. Бу ерда 2000 киши иш билан таъминланади. Жуда катта ишлаб чиқариш майдонига эга корхона 64 миллиард сўм маблағ эвазига ишга тушди. 

Булоқбоши туманида "Ko’hna buloq" МЧЖ томонидан ташкил этилаётган трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида 500 киши ишлайди. 1,5 миллион АҚШ доллари эвазига битказилган корхонада ишчилар учун зўр шарт-шароитлар яратилган.

Хонобод шаҳрида 237 миллиард сўм сарфланиб ишга туширилган "Water Life Mineral" МЧЖ томонидан минерал сув ишлаб чиқариш лойиҳаси 300 нафар кишини иш билан таъминлади.

Мазкур йирик корхоналарда 5 мингдан зиёд иш ўринлари яратилди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид