Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электр энергиясини мутлақ кўп ишлатадиган хонадонлар учун тарифларни вақтинча ошириш таклиф этилмоқда
Энергетика вазирлиги табиий газ ва электр энергиясининг базавий тарифларини ўзгартирмаслик, лекин ҳозиргидек ресурслар танқислиги шароитида даромади юқори қатламни энергия исрофини камайтиришга ундашни таклиф этмоқда. Бунинг учун бошқаларга қараганда каррасига кўп электр ишлатадиган хонадонлар бўйича баҳоргача алоҳида тариф режими киритилиши мумкин.
Ўзбекистонда табиий газ ва электр энергиясидан фойдаланганлик учун нархлар оширилиши режалаштирилганми? Нархлар оширилишида аҳолининг қуйи қатламлари даромадлари ҳам ҳисобга олинганми?
Мазкур икки саволга жавобан энергетика вазирининг ўринбосари Шерзод Хўжаевнинг айтишича, бу борадаги тегишли таклиф ҳукуматга киритилган.
“Табиий газ ва электр энергияси учун тарифларни қайта кўриб чиқиш жараёнида, экспертлар томонидан базавий тарифларни ўзгаришсиз қолдириб, маълум бир миқдордан кўпроқ истеъмол қилинган ҳолатларда унинг нархини кескин ошириш бўйича таклифлар берилган. Ҳозирги кунда мазкур таклифлар ҳукумат томонидан кўриб чиқилмоқда”, – дея Хўжаевнинг сўзларини келтирмоқда вазирлик матбуот хизмати.
Kun.uz'нинг энергетика тизимидаги манбасига кўра, вазирлик ҳукуматга таклиф сифатида киритган лимит ойига 1000 кВт бўлиб, баҳоргача ойлик лимитдан кўп электр энергия ишлатган хонадонларни кейинги ой бошигача тармоқдан узиб қўйиш варианти ҳам бор.
Манбанинг сўзларига кўра, маиший истеъмолчилар (яъни аҳоли хонадонлари) орасида ойига минг киловаттдан кўп электр ишлатадиганларнинг улуши 3-5 фоизни (даромади энг юқори қатлам) ташкил этади. Таклиф этилаётган чора уларни ҳозиргидек ресурслар танқислиги ва узилишлар шароитида энергияни исроф қилмасликка ундаши кўзда тутилган.
Таъкидлаш лозим, Ўзбекистонда энергоресурслар аҳолига ҳақиқий нархидан пастроқ, субсидияланган нархларда етказиб берилади. Истеъмолчилар табақалаштирилмагани сабабли ким кўп энергия ишлатса, давлат унга шунча кўп субсидия тўлайди. Энергияни эса даромади юқори хонадонлар даромади паст хонадонларга нисбатан сезиларли кўпроқ ишлатади ва шунга мувофиқ, даромади юқори аҳоли давлатдан сезиларли кўп субсидия олади.
9 декабр куни Энергетика вазирлиги матбуот хизмати тақдим этган савол-жавобларда вазир ўринбосари Шерзод Хўжаев: “Айни пайтда газ ва электр энергияси муаммосини бартараф этиш учун бюджетдан қўшимча маблағ ажратиш кўзда тутилганми?” деган саволга ҳам жавоб берган.
“Ҳозирги кунда иссиқлик электр станцияларига етарли миқдорда табиий газ етказиб беришнинг имкони бўлмагани туфайли захира ёқилғиси сифатида мазутдан фойдаланилмоқда.
Мазут эса хориждан экспорт қилинади. Мазут орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясининг таннархи – 1500 сўм атрофида. Лекин аҳолига сотилаётган нарх – 295 сўм. Орада юзага келаётган фарқ эса давлат томонидан иссиқлик электр станцияларига субсидия бериш орқали қоплаб берилади”, – деган у.
Мавзуга оид
18:47 / 14.01.2026
Президент энергетика соҳаси бўйича таклифларни маъқуллади
09:32 / 26.03.2025
Кремл ҳужум қилинмайдиган энергетика объектларини маълум қилди
18:04 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?
14:01 / 25.03.2025