Жаҳон | 19:41 / 09.12.2022
28327
2 дақиқада ўқилади

Қирғизистон президенти минг долларлик пойабзалда кўриниш берди

Садир Жапаров ЕОИИ давлатлари раҳбарларини кутиб олишда қимматбаҳо туфли кийгани муҳокамаларга сабаб бўлди.

Фото: РИА Новости

Бишкекда Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) Олий кенгашининг якуний йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Тадбирдан олдин Қирғизистон президенти Садир Жапаров ЕОИИ давлатлари раҳбарларини кутиб олди. Унинг қизил тагликка эга туфлида чиққани муҳокамаларга сабаб бўлди. Ижтимоий тармоқларнинг қирғиз сегменти фойдаланувчилари пойабзал Франциянинг Christian Louboutin брендига тегишли бўлиши мумкинлигини тахмин қилишди.

Москва Марказий универмагида бундай туфли 72 минг рублга (ёки $1150) сотилмоқда.

Қирғизистон президенти мода тенденцияларини кузатиб боради ва гардеробини мунтазам янгилаб туради. 2022 йил феврал ойида Садир Жапаров Италия брендига мансуб қимматбаҳо курткада Бишкек бозорларини айланиб чиққан эди. 2020 йилда унинг 3 минг долларлик жилети ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинди. Август ойида давлат раҳбарининг кардигани шов-шувга сабаб бўлди. Бундай кийим Москвадаги Марказий универмагда 5 минг долларга сотилади. Октябр ойида Жапаров Қулонак ГЭС қурилиш майдонига рамзий тамал тошини қўйиш тадбирида қиймати 15 минг доллар турадиган куртка кийган эди.

Мавзуга оид