Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Белгияда «Қатар-2022 коррупция иши» бўйича бир қанча амалдорлар ҳибсга олинди
Улар жаҳон чемпионатини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ коррупцияда гумон қилинмоқда.
Белгия полицияси махсус рейд давомида Брюсселдаги 16 та турар жой ва офис биноларида тинтув ўтказди. Шунингдек, тўрт кишини ҳибсга олди. Улар орасида Европарламентнинг собиқ ва амалдаги депутатлари ҳам бор.
Ҳуқуқ-тартибот идораси ҳибсга олинганларнинг исмини ошкор қилмаяпти, бироқ турли манбаларга кўра, улар орасида Европапарламент вице-президенти, грециялик Ева Кайли, Европапарламентнинг собиқ депутати, италиялик Антонио Панчери ва Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси бош котиби Лука Висентини бор.
Уларнинг барчаси Қатар-2022 жаҳон чемпионатини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ коррупцияда гумон қилинмоқда.
Белгия полицияси фикрига кўра, ҳибсга олинганлар пора эвазига нуфузли мусобақага айнан Қатар мезбонлик қилишига ҳисса қўшган. Шунингдек, улар бошқа депутатларга, жумладан, Европа Иттифоқининг Қатарга нисбатан сиёсатига ҳам таъсир ўтказган.
Хабар қилинишича, Панчерининг уйидан 500 минг евро нақд пул солинган жомадон топилган.
Белгия прокуратурасининг таъкидлашича, «Федерал суд полицияси терговчилари Қатарни Европарламентнинг иқтисодий ва сиёсий қарорларига бир неча ой давомида таъсир этганликда гумон қилишмоқда».
Энди Қатар давлати «Европарламентда муҳим сиёсий ва стратегик мақомга эга амалдорларни таъқиб қилиш, уларга катта миқдордаги пул ва қимматбаҳо нарсаларни бериш»да айбланмоқда.
Мавзуга оид
11:49 / 25.06.2026
ЖЧда 14-кун. Неймар майдонга қайтди, Корея ютқазиб қўйди
21:57 / 22.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амирига газ мажмуасидаги фожиа юзасидан таъзия йўллади
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
16:40 / 12.06.2026