Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский: Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Киевга ҳужум қилган барча дронларни уриб туширди
Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Киев ва Киев вилоятига эрталабки ҳужум чоғида барча 13 та камикадзе дронни уриб туширди. Бу ҳақда мамлакат президенти Володимир Зеленский маълум қилди.
«Террорчилар бугунги кунни эрталабдан 13 та «шаҳедлар» билан бошлади. Дастлабки маълумотларга кўра, 13 таси ҳам бизнинг Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларимиз томонидан уриб туширилган. Офарин! Мен фахрланаман!» - деди у мурожаатида.
Володимир Зеленский Украина фуқароларини ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш товушлари - сиреналарни ёддан чиқармаслик лозимлиги ҳақида ҳам эслатиб ўтди.
Аввалроқ Киев Эрон дронларининг янги ҳужуми ҳақида хабар берганди. Киевда портлашлар рўй бергани ҳақида хабарлар тарқалди.
«Пойтахтнинг Шевченко туманида портлашлар содир бўлди. Хизматлар йўлда. Батафсилроқ маълумот - кейинроқ», — деб ёзди Украина пойтахти мэри Виталий Кличко Telegram’да.
Шунингдек, у Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари аллақачон Киев ва Киев вилояти осмонида Эроннинг 10 та учувчисиз учиш аппаратини уриб туширганини айтди.
Ўз навбатида, Киев вилояти ҳарбий маъмурияти раиси Олексий Кулеба бошпана ва хавфсиз жойларда бўлишга чақирди, шунингдек, ҳаво ҳужумидан мудофаа ишлари ҳақида ҳисобот берди.
Мавзуга оид
21:23 / 21.06.2026
Украина зарбаларидан кейин Севастопол электрсиз қолди
16:09 / 21.06.2026
Киев ва Варшава ўртасида – «орденлар уруши» кетмоқда
09:24 / 20.06.2026
Зеленский Полшанинг энг олий орденидан маҳрум этилди
22:13 / 19.06.2026