Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Иттифоқи Россияга қарши янги санкциялар пакетини ишга туширяпти
Европа Иттифоқи давлатлари Украинага қарши уруш учун Россияга қарши тўққизинчи санкциялар пакетини жорий этиш бўйича келишиб олди.
Фото: Shutterstock
Аъзо давлатларнинг доимий вакиллари қўмитаси пайшанба куни кечқурун Брюсселда бўлиб ўтган ЕИ саммити доирасида режаларни бир овоздан маъқуллади.
Улар банкларга нисбатан янги чеклов чораларини ва қўшимча савдо чекловларини назарда тутади. Бу ҳақда dpa агентлиги дипломатик манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Бундан олдин Буюк Британия Россия ва Эронга қарши янги «16 та санкциядан иборат тўплам»ни эълон қилганди.
Чеклов чоралари Россия Қуролли кучлари қўмондонлигининг 12 нафар вакилига, шунингдек, учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқариш ва/ёки уларни Москвага етказиб бериш билан боғлиқ бўлган эронлик тадбиркорлар ва амалдорларга қарши қаратилган.
Буюк Британия ҳукумати баёнотида айтилишича, генерал-майор Роберт Барановга нисбатан санкциялар жорий этилган. У, Bellingcat маълумотларига кўра, Россия Қуролли кучларининг асосий ҳисоблаш марказини (АҲМ) бошқарган ҳамда ходимлари Украинадаги фуқаролик нишонларига ракеталарни йўналтирган.
Мавзуга оид
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
10:40 / 09.02.2026
Россияга қарши янги санкциялар: нималар кутилмоқда?
15:59 / 07.02.2026
Санкциялар: ЕИ суди Россиядан олиб кирилган автомобилларни мусодара қилишга рухсат берди
13:10 / 02.02.2026