Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киевда сув таъминоти ва метро иши тикланди
Киев мэри Виталий Кличко Киев метроси иши ва сув таъминоти тиклангани ҳақида маълум қилди.
Фото: Reuters
«Бугун эрталаб соат 7:30 да Киев метроси ўз ишини тиклади. Пойтахтнинг барча аҳолисига сув таъминоти ҳам қайтарилди», — деб ёзди у Telegram-каналидаги постларида.
Россия қўшинлари бир кун аввал Украинадаги фуқаролик инфратузилмасига йирик ракета ҳужуми уюштирди.
Ҳаммаси бўлиб, Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълумотларига кўра, 98 та ракета учирилган, уларнинг аксарияти уриб туширилган.
Бундан олдин «Укрэнерго» энергетика тизимидаги фавқулодда вазият режимини бекор қилганди. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди.
Режим Россиянинг ракета ҳужумлари натижасида Ягона энергия тизими истеъмолининг 50 фоиздан ортиғи йўқолганидан кейин бугун жорий қилинган.
Аввалроқ Россиянинг янги ўққа тутиши муносабати билан Украина кўплаб ҳудудларида фавқулодда электр таъминоти узилишларига ўтишга тўғри келганди. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский маълум қилди.
5 декабрь оқшомидаги энг кўп узилишлар Винница, Днипропетровск, Житомир, Киев, Одесса, Хмелницкий ва Черкасск вилоятларида қайд этилган.
Бу чора энергетика тизимини барқарорлаштириш учун зарур, дея тушунтирди Украина давлати раҳбари.
Мавзуга оид
21:23 / 31.01.2026
Кличко Киев аҳолисига хавотирли мурожаат билан чиқди
09:03 / 29.01.2026
Зеленский блэкаут фонида Киев шаҳар маъмуриятини танқид қилди
09:25 / 21.01.2026
Зеленский: Киевда бир миллиондан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолди
19:16 / 20.01.2026