Ўзбекистон | 19:44 / 17.12.2022
13111
2 дақиқада ўқилади

Навоий вилояти ҳокими сенаторликка сайланди

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Олий Мажлис Сенати аъзоси бўлди.

Бугун Навоий шаҳрида халқ депутатлари Навоий вилояти, туман ва шаҳар кенгашлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz’га ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги

Қўшма мажлисда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев иштирок этган ва номзодни сайлаш тартиби тўғрисида йиғилганларга атрофлича маълумот берган. Қўшма мажлисга халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Жамолиддин Ҳамроев раислик қилган.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги
Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги

Сенат аъзолигига Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов номзоди илгари сурилган ҳамда яширин овоз бериш жараёнлари ўтказилган. Саноқ комиссияси хулосасига кўра, қўшма мажлисда 312 нафар депутат қатнашиб, улардан 309 нафари номзодни ёқлаб овоз берган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил ноябр ойидан буён вилоятга раҳбарлик қилиб келаётган Нормат Турсунов 2022 йил 25 ноябр куни Навоий вилояти ҳокими этиб тасдиқланганди.

Мавзуга оид