Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда болаларни уриб, ҳақоратлаган тарбиячи қамоққа олинди
У болаларни мунтазам равишда калтаклаб келиши аниқланган.
Фото: Видеодан кадр
Навоий шаҳридаги хусусий боғчалардан бирида болаларга қўпол муомала қилиб, уларни урган тарбиячи ушланди ва тергов изоляторига жойлаштирилди.
Навоий вилояти ИИБ томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишларида аниқланишича, воқеа 7 апрел куни Навоий шаҳри Янгиариқ маҳалласида жойлашган хусусий боғчада содир бўлган.
23 ёшли тарбиячи Е.Н. ўз қарамоғидаги болаларни «тартибга солиш» баҳонасида калтаклаган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода у болаларга бақиргани, силтаб тортиб, ургани ва тепганини кўриш мумкин.
Ўрганишлар давомида у болаларни мунтазам равишда дўппослаб келгани маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан Е.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, у гумонланувчи тариқасида ушланган. Айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов якунлари бўйича айбдор шахсларга нисбатан қонуний қарор қабул қилиниши маълум қилинган.
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабарига кўра, мазкур ҳолат аниқланган таълим муассасасининг (Навоий шаҳридаги Amin kids хусусий боғчаси) фаолияти қонунчиликда белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган.
Мавзуга оид
19:24 / 07.04.2026
Тошкент вилоятида болани ухламагани учун ҳақоратлаб, урган тарбиячи ишдан бўшатилди
19:50 / 10.03.2026
Фарғонада сув таъминоти ходими калтакланди
12:16 / 07.03.2026
Президент педофил-рецидивистлар учун умрбод қамоқ жазоси киритилаётганига изоҳ берди
10:22 / 06.03.2026