Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Telegram аккаунтларини оммавий ўғирлаш ҳолатлари кўпайди
Фирибгарлар сохта ҳавола орқали фойдаланувчи профилини қўлга киритмоқда.
17 декабр куни Telegram фойдаланувчилари профилларини ноқонуний эгаллаб олишга уринишлар кўпайгани кузатилди.
Фирибгарлар ишлатаётган усул тахминан қуйидагича: фойдаланувчи ўз контактларидан биридан совға – Telegram Premium’га обуна бўлиш ҳақида хабар олиши мумкин. Аккаунт эгаси хабардаги тугмани (ёки ҳаволани) босади, шундан сўнг у Premium обунани «фаоллаштириш» учун авторизация кодини олади. Фойдаланувчи кодни киритади, оқибатда фирибгар унинг аккаунтини ўз компютерида очади. Шундан сўнг, ўғирланган аккаунтдан бу хабар контактлар рўйхатидагиларга жўнатилади. Оқибатда, аккаунтларнинг оммавий ўғирланишига йўл очилади.
Мутахассислар Telegram фойдаланувчиларини икки факторли аутентификациядан фойдаланишга чақирмоқда, бунда ҳатто кодни киритгандан кейин ҳам тажовузкорлар фақат аккаунт эгаси биладиган паролни киритиши керак бўлади.
Аввалроқ фирибгарлар Telegram аккаунтларини ўғирлаш учун турли танловларда иштирок этиш таклиф қилинган ҳаволалар жўнатаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Мавзуга оид
21:10 / 30.06.2026
Ал Капонедан Гулнора Каримовагача: “Кир пуллар” қандай ювилади?
18:47 / 29.06.2026
ВКонтакте, ФСБ ва Telegram. Павел Дуровнинг ҳаёт йўли
11:00 / 27.06.2026
Тиббиёт муассасаларига ишга киритиш билан боғлиқ фирибгарликлар аниқланди
16:35 / 23.06.2026