Ўзбекистон | 23:03 / 19.12.2022
14073
2 дақиқада ўқилади

2022/23 ўқув йили учун магистратурага қишки қабул бошланмоқда 

Танловда иштирок этиш истагини билдирганлар 2022 йил 20 декабрдан 2023 йил 10 январгача (шу куни ҳам) magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари талаб этилади. 

Фото: Getty Images

Танлов натижалари бакалавриат дипломининг ўртача баллари асосида аниқланади, деб хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати. 

Давлат қабул комиссияси қарорига биноан, истисно тариқасида фақат ушбу 2022/2023-ўқув йили магистратура қишки қабулида хорижий тилни билиш даражасидан қатъи назар, сертификати борлар ҳужжат топширишига рухсат берилган

Ўқишга қабул қилинган талабалар ўқиши давомида белгиланган тартибда талаб этилган миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатни қўлга киритиши лозим. Акс ҳолда якуний давлат аттестациясига рухсат этилмайди. 

Аввалроқ Президентнинг тегишли қарорига кўра, абитуриент филология йўналишлари бўйича камида C1, нофилологик йўналишлари бўйича эса B2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиш талаби белгиланган эди.

Мавзуга оид