Жаҳон | 23:08 / 20.12.2022
8935
1 дақиқада ўқилади

Англияда қирол Чарлз III портрети туширилган банкнотлар чиқарилди 

Англия банки Буюк Британия қироли Чарлз III тасвирланган банкнотлар дизайнини тақдим этди. 

Фото: sky.news

Bloomberg маълумотларига кўра, монарх портрети £5, £10, £20 ва £50 номиналидаги полимер банкнотларда пайдо бўлади. 

Монархнинг профили банкнотларнинг олд томонига, шунингдек, Big Ben тасвири ёнидаги шаффоф ҳимоя ойначасига туширилади. Орқа томонда собиқ бош вазир Уинстон Черчилл, ёзувчи Жейн Остин, рассом Ж.М.В.Тёрнер ва математик Алан Тюринг тасвирланган. 

Англия банки дизайнни ишлаб чиқишда қироллик оиласи вакиллари иштирок этганини қайд этди. 

Қирол тасвири туширилган банкноталар 2024 йил ўрталарида муомалага чиқарилади. Шу билан бирга, қиролича Елизавета II портрети туширилган банкноталар эскиргунча ёки шикастланмагунча қонуний тўлов воситаси бўлиб қолади. Шу асосда қироллик оиласи монарх ўзгаришининг экологик ва молиявий оқибатларини минималлаштиришни истайди. 

Декабр ойи бошида Британияда Чарлз III тасвири туширилган биринчи тангалар муомалага киритилган эди. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид