Ўзбекистон | 22:14 / 20.12.2022
10435
2 дақиқада ўқилади

«Таълим, мактаб, халқ» - Мирзиёев мурожаатида энг кўп ишлатилган сўзлар санаб чиқилди 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатида энг кўп ишлатилган сўзлар санаб чиқилди ва давлат раҳбари нималарга кўпроқ эътибор қаратаётгани аниқланди. 

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатидаги нутқининг лингвистик контент-таҳлилини ўтказди. 

Натижада, таҳлилчилар давлат раҳбари нималарга кўпроқ эътибор қаратаётганини аниқлади. 

Қайд этилишича, мурожаат 2 соат 25 дақиқа давом этди. Шавкат Мирзиёев ўз нутқида 6 502 та сўз ишлатди. Энг узун сўз 15 ҳарфдан иборат бўлди, ўртача битта сўз 7 та ҳарфдан иборат эди. 

Давлат раҳбари ўз нутқида таълим ва соғлиқни сақлаш сифатини ошириш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, маҳаллани қўллаб-қувватлаш ва маъмурий соҳада ислоҳотлар ўтказиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратди. 

Мурожаатнинг асосий мавзулари «таълим», «аҳоли», «мактаб», «халқ», «инвестиция», «тадбиркорлик», «конституция», «маҳалла» ва «энергетика» бўлди. 

Президентнинг 2023 йил учун мурожаатида энг кўп ишлатилган сўзлар.

Жумладан, «таълим» сўзи 25 марта, «мактаб» сўзи 23 марта, «шахс» ва «халқ» сўзлари 22 мартадан, «конституция» ва «инвестиция» сўзлари 20 мартадан, «тадбиркор» сўзи 19 марта ва «маҳалла» сўзи 18 марта ишлатилди. 

Ибораларни йўналишлар бўйича тақсимлаш.

Сўзларнинг йўналишлар бўйича тақсимланиши таҳлили шуни кўрсатдики, асосий эътибор таълим-тарбия соҳасига қаратилди. Шунингдек, ихчам ва самарали давлат бошқарувини ташкил этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, энергетика соҳасини такомиллаштириш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ҳақида ҳам кўп гапирилди. 

Мавзуга оид