Маск Twitter'да ўтказилган сўров натижасини шубҳа остига олди
Фойдаланувчиларнинг кўпчилиги Маскнинг компанияни тарк этиши учун овоз берганидан сўнг, тадбиркор ботлар муаммоси ҳақида эълон қилди.
Twitter ижтимоий тармоғи эгаси Илон Маск компания бош директори лавозимини тарк этиши кераклиги ҳақидаги сўровномаси натижаларини шубҳа остига қўйди. 20 декабрь, сешанба куни чоп этилган бир нечта твитларида Маск, унинг фикрича, ботлар овоз бериш жараёнига халақит берган бўлиши мумкинлигига ишора қилган.
Маск сўровномани 19 декабрда бошлади. «Twitter раҳбари лавозимини тарк этишим керакми? Мен бу сўров натижаларига амал қиламан», деб ёзди тадбиркор. Натижада Маскнинг кетишини овоз берганларнинг 57,5 фоизи қўллаб-қувватлади, 42,5 фоизи қарши чиқди. Сўровда 17,5 миллион аккаунт иштирок этди.
Маск сўров натижалари билан боғлиқ ҳеч қандай қарорни эълон қилмади, аммо билвосита натижаларга ишончсизликни билдирди. HarrisX сўров компаниясининг сўрови шуни кўрсатдики, иштирокчиларнинг 61 фоизи Маскни компания бошқарувида сақлаб қолиш учун овоз берган. HarrisX аккаунтининг 1644 нафар обуначиси бор ва уларнинг сўровида 429 Twitter фойдаланувчиси иштирок этган. «Қизиқарли. Бу бизда ҳали ҳам Твиттерда ботлар билан боғлиқ кичик муаммо бўлиши мумкинлигини кўрсатади», - деб жавоб берди Маск.
Яна бир изоҳда Маск фойдаланувчининг тасдиқланган кўк белгига эга фойдаланувчилар компания сиёсати билан боғлиқ сўровларда овоз беришлари керак, деган фикрига қўшилди. «Яхши фикр. Твиттер бу ўзгаришларни амалга оширади», - деб жавоб берди Маск таклифга.
Кейинроқ Маск Twitter раҳбарлигига муносиб раҳбар топилса, ўз лавозимини тарк этишини айтди. «Мен бу ишни бажариш учун рози бўлган қандайдир аҳмоқ одамни топишим биланоқ бош директор лавозимини тарк этаман. Шундан сўнг мен фақат дастурий таъминот ва сервер гуруҳларини бошқараман», деб ёзган Маск.
Мавзуга оид
11:50 / 05.11.2024
АҚШ суди Маскнинг сиёсий лотереясини тақиқламади
00:15 / 29.10.2024
Филаделфия прокурори Илон Маскка қарши даъво киритди
19:21 / 27.10.2024
NASA Илон Маск ва Путиннинг мулоқотлари юзасидан тергов ўтказишга чақирди
10:10 / 26.10.2024