Ўзбекистон ва Таиланд биргаликда археологик қазишмалар ўтказишни режалаштиряпти
Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Термиз Археология музейи ва Таиланд Миллий музейи ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Таиланд Миллий музейи 1874 йилда Қирол Чулалангкорн (Рама V) фармони асосида ташкил этилган. Музей ўз фонди ҳамда археология ва архившунослик йўналишларида фаолият юритувчи экспертларига эга.
Тадбир давомида Ўзбекистон ва Таиланд халқлари ўртасидаги муносабатлар қадим 2 минг йиллик тарихга эга бўлиб, буддизм Жанубий-Шарқий Осиёга тарқалиш йўлларидан бири ҳам айнан Марказий Осиё, Ўзбекистон орқали ўтгани тарих ўзаро боғлиқлиги ифодаси экани таъкидланди.
Имзоланган меморандумга мувофиқ, буддавийлик обидалари сақланиши, қайта тикланиши ҳамда уларни муҳофаза этиш, мазкур ҳудудларга туристлар оқимини кўпайтириш бўйича Ўзбекистонга Таиланд тажрибасини жалб этиш, илмий доиралар ўртасида ўзаро тадқиқотлар, биргаликда археологик қазишмалар ўтказиш, Ўзбекистондаги буддавийлик ёдгорликлари тўғрисида Таиланд жамоатчилиги хабардорлигини ошириш мақсадида тай томони Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш ва бошқа лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.
Бугунги кунда Франциянинг Лувр музейида Ўзбекистон маданий мероси кўргазмаси ўтказилаётгани, унда мамлакат ҳудудидан топилган буддавийлик ёдгорликлари ҳам тақдимот асосий экспонатлари қаторидан жой олгани алоҳида қайд этилди. Келгусида Таиланд ҳудудида ҳам Ўзбекистон маданий мероси кўргазмаси тақдимотини ўтказиш имкониятлари мавжудлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
18:08 / 17.10.2024
Ўзбошимчалик 6,5 йил қамоқ ва қарийб 7 млрд сўмга тушди
23:19 / 01.10.2024
Таиландда 40 га яқин ўқувчи ва ўқитувчиларни олиб кетаётган автобус ёниб кетди. Камида 20 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда
21:12 / 29.09.2024
Таиланд ҳукумати иқтисодиётни рағбатлантириш учун фуқароларга 300 доллардан тарқатишни бошлади
01:00 / 29.09.2024