Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қосим-Жўмарт Тўқаев: “Бугун икки томонлама чегаралар демаркациясига оид ҳужжат имзоланади”
Пойтахт марказидаги “Конгресс-ҳолл”да ўтказилган тор доирадаги учрашувдан кейин Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари кенгайтирилган форматдаги йиғилишга кирдилар. Унда сўз олган Қосим-Жўмарт Тўқаев икки томонлама алоқаларни янада чуқурлаштириш лозимлигини таъкидлади.
“Ҳурматли Шавкат Миромонович. Ҳозиргина якунланган тор доирадаги муҳокамаларимизни юқори баҳолайман. 1 мартдаёқ иқтисодий ҳамкорлигимизга оид дастлабки ҳисоботларни оламиз. Халқларимиз ҳукуматларимиз, хусусан давлат раҳбарлари икки томонлама алоқаларни ривожлантириш бўйича нима ишлар қилинаётганини диққат билан кузатиб боришмоқда.
Менинг ташрифим икки томонлама дипломатик алоқалар йўлга қўйилганининг 30 йиллигига тўғри келгани учун мамнунман. Шу пайтгача биродар ўзбек халқи билан муносабатларимиз доим яхши бўлиб келган. Энди уларни янада чуқурлаштириш пайти келди.
Бугун қатор ҳужжатларни имзолаймиз. Улар орасида икки томонлама чегаралар демаркациясига оид ҳужжат ҳам бор. Шу билан икки давлат ўртасидаги чегара масаласига узил-кесил нуқта қўйилади” – Қозоғистон президентининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
17:54 / 07.07.2026
Қозоғистон Конституциявий суди Тўқаевга яна президентликка номзодини қўйишга рухсат берди
22:06 / 30.06.2026
Тўқаев Қозоғистондаги ҳокимиятда кенг кўламли ўзгаришларни эълон қилди
20:26 / 25.06.2026
Тўқаев интернетдаги кўзбўямачилик ва «осон пул» маданиятини қоралади
19:57 / 24.06.2026