Ўзбекистон пахта саноатидаги ўзгаришлар эътироф этилди
Better Cotton Initiattive (BCI) халқаро ташкилоти сайтида Ўзбекистонда меҳнат муносабатларини ислоҳ қилиш, иқтисодиётнинг турли тармоқлари, хусусан пахта саноатидаги ўзгаришлар ҳақида мақола чоп этилди.
Мақолада Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистонда пахта етиштиришда мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига барҳам берилгани тўғрисида хулоса бергани эътироф этилган. Шунингдек Ўзбекистон дунёда пахта етиштириш бўйича олтинчи ўринда туриши, соҳада хусусий ташаббуслар бўлиши халқаро стандартлар ва ислоҳотларнинг боришига ёрдам бериши ҳам қайд этилган.
BCI чоп этган мақолада халқаро ташкилоти пахта тўқимачилик корхоналарига яқиндан кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистонда “Яхшиланган пахта” дастурига ишлаётганини ҳам таъкидлаган.
Мазкур дастурда иштирок этиш орқали Ўзбекистоннинг пахта саноати маҳсулотларини халқаро бозорларга олиб чиқиш ҳамда соҳада халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, тармоққа тўқимачилик саноатидаги халқаро йирик бренд корхоналарининг инвестициясини кенг жалб этиш учун имкониятлари кенгаяди.
Better Cotton Initiattive ўзбек пахта саноатида эрилишган натижалардан ташқари ҳали олдинда кутилаётган қийинчиликларни ҳам санаб ўтган: булар касаба уюшмаларининг самарали фаолиятига эришиш ва меҳнат шартномаларининг тўғри ишлашини таъминлаш.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойида Cotton Campaign халқаро коалицияси ўзбек пахтасини бойкот қилиш тўхтатилганини маълум қилганди. Cotton Campaign халқаро коалицияси 2010 йилда Ўзбекистон пахтасини бойкот қилиш бўйича кампания бошлаганди. Бойкот мамлакат пахта саноатида тизимли мажбурий ва болалар меҳнати бекор қилиниши билан олиб ташланди.
Мавзуга оид
18:02 / 10.10.2024
Шаҳрисабзда аҳолини пахта теришга мажбурлаган маҳалла раиси салкам 19 млн сўм жаримага тортилди
19:45 / 09.10.2024
Ўқитувчиларнинг пахта теримига жалб этилиши ноқонуний — ММТВ
15:43 / 28.09.2024
Биржада пахта нархи 11 минг сўмгача кўтарилди. Бу нимадан дарак?
12:38 / 27.09.2024