Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Россияни БМТ Хавфсизлик кенгашидан чиқариш бўйича ариза беради
Украина Россияни БМТ Хавфсизлик кенгаши доимий аъзолигидан чиқариш бўйича ариза беради. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба маълум қилди.
«Бизнинг саволимиз жуда оддий: Россия БМТ Хавфсизлик кенгаши ва умуман БМТ аъзоси бўлишга муносибми? Бизда бу саволга йўқ деб жавоб бериш кераклигини исботлайдиган далиллар бор», деди Кулеба маҳаллий телеканал эфирида.
Украина ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, бу масала дипломатлар ўртасида муҳокама қилинган ва Украина Россияни БМТ Хавфсизлик кенгаши доимий аъзолигидан четлатишни сўраб 26 декабр куни ариза беради.
Маълумот учун, БМТ Хавфсизлик кенгаши дунёдаги муҳим сиёсий воқеалар борасида қарорлар қабул қилади. Хавфсизлик кенгаши доимий аъзолари қарор қабул қилишда вето ҳуқуқига эга. Кенгашнинг доимий аъзолари АҚШ, Британия, Франция, Хитой ва Россия ҳисобланади.