Ўзбекистон | 09:04 / 27.12.2022
9059
2 дақиқада ўқилади

2025 йилда қишлоқ хўжалигида рўйхатдан ўтказиш амалга оширилади

Вазирлар Маҳкамасининг “2025 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Фото: Kun.uz

Қарор лойиҳасида 2025 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш вақти ва муддатлари, қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш дастури ва саволномалари, рўйхатдан ўтказиш жараёнларига вақтинча жалб этиладиган ходимларни танлаш, ўқитиш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби, хўжаликларга оид маълумотларни йиғиш, сақлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишнинг якуний маълумотларини чиқариш тартибини белгилаш кўзда тутилган.

Мазкур қарор билан қуйидагилар тасдиқланади:

  • Ўзбекистонда 2025 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш, статистика маълумотларини йиғиш, уларга ишлов бериш, уларни умумлаштириш, таҳлил қилиш, тарқатиш, улардан фойдаланиш, уларни расмий эълон қилиш, сақлаш тартиби тўғрисида Услубий низом;
  • Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда натижаларини эълон қилиш бўйича “Йўл харитаси”;
  • Ўзбекистонда 2025 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш, статистика маълумотларини йиғиш, уларга ишлов бериш, уларни умумлаштириш, таҳлил қилиш, тарқатиш, улардан фойдаланиш, уларни расмий эълон қилиш, сақлаш бўйича "Йўл харитаси";
  • Ўзбекистонда 2025 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида Низом;
  • Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш сўровномаси;
  • Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Шунингдек, қарор лойиҳасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш жараёнларининг иштирокчилари, жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика ва ҳудудий комиссиялар, Давлат статистика қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари, мутасадди вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимликларнинг вазифалари белгиланмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид