Илон Маск: 100 га яқин Starlink сунъий йўлдошлари Эронни Интернет билан таъминлаяпти
SpaceX раҳбарининг айтишича, унинг компанияси ҳозир Эрон ҳудудида 100 га яқин фаол Starlink алоқа сунъий йўлдошларига эга.
SpaceX ҳозирда Эрон устида 100 га яқин фаол Starlink сунъий йўлдошларига эга. Улар мамлакатни интернет билан таъминламоқда. Бу ҳақда SpaceX бош директори Илон Маск ижтимоий тармоқда маълум қилди.
Аввалроқ Маск Эрондаги намойишчилар ўртасида алоқани таъминлаш учун Starlink сунъий йўлдошларини жойлаштиришини айтган эди.
Starlink — глобал сунъий йўлдош тизими бўлиб, ишончсиз, қиммат ёки умуман алоқа йўқ жойларда юқори тезликдаги кенг полосали интернетни таклиф этиш учун SpaceX компанияси томонидан ташкил қилинган.
Ҳозирги вақтда Ер орбитасида жойлашган 3200 дан ортиқ SpaceX Starlink сунъий йўлдошлари дунёнинг энг чекка бурчакларига юқори тезликдаги ва кенг полосали интернетни тақдим этади.
SpaceX Ер орбитасида 12 мингта сунъий йўлдош тармоғини қуришни мақсад қилган. Лойиҳани 2027 йилда якунлаш режалаштирилган.
Мавзуга оид
02:48
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
21:46 / 05.11.2024
«Трамп президент бўлса, Яқин Шарқдаги вазият қийинлашади» — Камолиддин Раббимов
19:40 / 05.11.2024