Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ: Украинада 7 мингга яқин тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди
Бирлашган миллатлар ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Украинада кенг кўламли уруш бошланганидан бери тинч аҳолининг ўлими ёки жароҳатланиши билан боғлиқ 17 831 ҳолатни қайд этди: 6 884 киши ҳалок бўлди ва 10 947 киши яраланди.
Ўлганлар орасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармаси расмийлари 429 болани санаб ўтишди: 175 қиз, 216 ўғил ва жинси ҳали аниқланмаган 38 бола. Ярадорлар орасида - 800 бола.
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси тинч аҳоли ўлими ёки жароҳатланганларнинг ҳақиқий сони анча юқори, деб ҳисоблайди, чунки бундай ҳодисалар содир бўлган жойлардан кўплаб хабарлар ҳали ҳам қўшимча тасдиқлашни талаб қилади, жанглар давом этаётган баъзи жойлардан маълумот олиш эса кечикмоқда.
Бу, масалан, кўплаб тинч аҳоли ҳалок бўлгани ёки жароҳатлангани қайд этилган Мариупол (Донецк вилояти), Изюм (Харкив вилояти), Лисичанск, Попасная ва Северодонецк (Луҳанск вилояти) шаҳарларига тегишли, дейилади ҳисоботда.
Мавзуга оид
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
20:55 / 23.06.2026
Украина Қримни материк билан боғловчи кўприклардан бирини вайрон қилди
10:30 / 23.06.2026
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
16:13 / 22.06.2026